АсосийСПОРТ

Бразилия Гаити дарвозасига жавобсиз учта гол урди

ЖЧ—2026: “C” гуруҳи 2-турида Бразилия терма жамоаси Гаитини 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

'Бразилия Гаити дарвозасига жавобсиз учта гол урди'ning rasmi

Филаделфия шаҳридаги “Линколн Файненшел Филд” стадионида бўлиб ўтган баҳсда ҳисобни 23-дақиқада Матеус Кунья очди. Орадан кўп ўтмай, у 36-дақиқада дубль қайд этиб, жамоасининг устунлигини мустаҳкамлади.

Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтнинг учинчи дақиқасида Винисиус Жуниор учинчи голни киритиб, учрашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди.

Шу тариқа, Бразилия мусобақадаги илк ғалабасини қўлга киритди. Гуруҳнинг 3-турида бразилияликлар Шотландияга қарши майдонга тушса, Гаити Марокаш билан баҳс олиб боради.

    Бошқа янгиликлар