АсосийДУНË

Эронда ҳижобсиз қўшиқ куйлаган хонанда 74 дарра қамчилаш жазосига ҳукм қилинди

Эронлик ҳуқуқшунос Муин Хазаэлий эса мамлакат қонунчилигида аёлларнинг қўшиқ куйлаши, мусиқа ижро этиши ёки мусиқий асарлар яратиши жиноят сифатида белгиланмаганини қайд этган.

'Эронда ҳижобсиз қўшиқ куйлаган хонанда 74 дарра қамчилаш жазосига ҳукм қилинди'ning rasmi

Эронлик хонанда Парасту Аҳмадий ва унинг жамоасидаги саккиз нафар аъзо “беҳаё ва ахлоқсиз контент” яратиш ҳамда тарқатишда айбдор деб топилиб, 74 дарра қамчилаш жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, Қум провинцияси жиноят ишлари бўйича суди уларга нисбатан қамчилаш жазосидан ташқари, икки йил муддатга мамлакатдан чиқишни тақиқлаш ва бир йил давомида ижодий фаолият билан шуғулланмаслик чорасини ҳам қўллаган.

Ҳукмга хонанданинг 2024 йил декабрь ойида жонли эфирда ҳижобсиз ҳолда “Аз Хуне Ҷавононе Ватан” (“Ватан ёшлари қонидан”) номли қўшиқни ижро этгани сабаб бўлган. Ушбу видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, YouTube платформасида қарийб уч миллион марта томоша қилинган.

Мазкур эфирдан сўнг Парасту Аҳмадий ва бир неча мусиқачи қисқа муддатга ҳибсга олинган, кейинчалик озод қилинган эди. Шундан сўнг Эрон расмийлари видеонинг тарқатилиши юзасидан жиноий иш қўзғатган.

АҚШда жойлашган Эрондаги Инсон ҳуқуқлари маркази вакили Баҳор Ғандиҳарий ушбу қарор мамлакатда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ўзгармаганининг яна бир исботи эканини таъкидлаган.

Эронлик ҳуқуқшунос Муин Хазаэлий эса мамлакат қонунчилигида аёлларнинг қўшиқ куйлаши, мусиқа ижро этиши ёки мусиқий асарлар яратиши жиноят сифатида белгиланмаганини қайд этган.

Маълумот учун, 2025 йилда ҳам Эронда яна бир хонанда аёллар кийинишига оид чекловларни танқид қилган қўшиғи сабаб 74 дарра қамчилаш жазосига ҳукм қилинган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Кашмирдаги намойишлардан сўнг шатдаун эълон қилинди, қурбонлар сони 24 нафарга етди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 13:42

    Кашмирдаги намойишлардан сўнг шатдаун эълон қилинди, қурбонлар сони 24 нафарга етди

    Маҳаллий аҳоли вакиллари эса узоқ давом этаётган чекловлар сабаб кундалик даромад манбаидан маҳрум бўлаётганини айтмоқда.

    'Рим яқинидан Рим империяси даврига оид ҳашаматли вилла топилди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 13:33

    Рим яқинидан Рим империяси даврига оид ҳашаматли вилла топилди

    рхеологлар ҳозирга қадар атриум ва сув йиғиш ҳавзасига эга катта зални, шунингдек қора ва оқ рангларда ишланган мураккаб геометрик ҳамда ўсимликсимон нақшлар билан безатилган мозаика полларни аниқлаган.

    'Reuters: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўт очишни тўхтатишга келишиб олди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 13:31

    Reuters: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўт очишни тўхтатишга келишиб олди

    “Ҳизбуллоҳ” ва Исроил ўт очишни тўхтатишга келишиб олди”, деган америкалик расмий Reuters билан суҳбатда.

    'Қуддусда ҳарбий хизматга қарши намойиш тарқатилди, икки киши қўлга олинди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 08:29

    Қуддусда ҳарбий хизматга қарши намойиш тарқатилди, икки киши қўлга олинди

    Қуддусдаги Шаббат майдонида ультраортодокс яҳудийлар ҳарбий хизматдан бош тортган шахсларнинг ҳибсга олинишига қарши намойиш ўтказди.

    'Украина дронлари Москва осмонини безовта қилмоқда'ning rasmi

    ДУНË 18.06.2026 10:55

    'Хоразмда ҳоким ёрдамчиси ўқишга киритиш учун 1400 доллар сўраган вақтида ушланди'ning rasmi

    ДУНË 18.06.2026 10:46