АсосийЖамият

Самарқандда “Амир Темур сиймоси саҳнада” театр фестивали старт олди

Ушбу нуфузли санъат байрами Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2026-йил 5-февралдаги “Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ–46-сонли қарори ижроси доирасида ташкил этилмоқда.

'Самарқандда “Амир Темур сиймоси саҳнада” театр фестивали старт олди'ning rasmi

Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан 11–13 апрель кунлари ўтказилаётган фестивал доирасида “Амир Темур ва темурийлар даври либослари” кўргазмаси ҳам ташкил этилмоқда.

Тадбирда мамлакат бўйлаб 25 та театр иштирок этмоқда. Улар орасида Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри, Қўқон шаҳар мусиқали драма театри, Каттақўрғон шаҳар драма театри, Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри, Қорақалпоғистон давлат академик мусиқали театри ҳамда Наманган вилояти мусиқали драма театрининг турли спектакллари намойиш этилмоқда.

Фестивал Қашқадарё вилояти театрининг “Оқсарой” спектакли билан бошланди. Шундан сўнг “Амир Темур ва темурийлар даври либослари” номли тантанали юриш Бибихоним мадрасасидан Регистон майдони орқали Самарқанд мусиқали драма театригача ўтказилди.

Очилиш маросимида маданият вазирининг биринчи ўринбосари Авазхон Таджиханов сўзга чиқиб, Темурийлар даврининг тарихий ва маънавий аҳамияти ҳақида тўхталди.

Фестивал дастури доирасида турли театрларда спектакллар намойиши ҳамда либослар кўргазмаси ўтказилиши режалаштирилган. Якунда ғолиблар турли номинациялар бўйича тақдирланади.

Ушбу нуфузли санъат байрами Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2026-йил 5-февралдаги “Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ–46-сонли қарори ижроси доирасида ташкил этилмоқда. Мазкур тарихий ҳужжат нафақат юбилей тадбирларининг режасини, балки миллий давлатчилигимиз пойдеворини мустаҳкамлаш, аждодлар меросини янги давр талаблари асосида англаш ва уни келажак авлодларга етказишнинг стратегик йўналишларини белгилаб берди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент шаҳри ва вилоятидаги иссиқхоналар босқичма-босқич Сурхондарёга кўчирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:21

    Тошкент шаҳри ва вилоятидаги иссиқхоналар босқичма-босқич Сурхондарёга кўчирилади

    Тошкент вилоятидаги иссиқхоналарга табиий газ етказиб бериш тўлиқ тўхтатилади.

    'Бухородаги саммит якунланди'ning rasmi

    Жамият 11.04.2026 19:20

    Бухородаги саммит якунланди

    Ҳўш, нималар маълум?

    'Санъаткорлар хизматидан солиқ олиш тизими ўзгариши мумкин'ning rasmi

    Жамият 11.04.2026 19:17

    Санъаткорлар хизматидан солиқ олиш тизими ўзгариши мумкин

    Адлия вазирлиги ишлаб чиққан концерт-томоша фаолиятини солиққа тортишни соддалаштиришга оид Президент қарори лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси якунланди.

    '27 ёшли футболчи Хушнудбек Авилов вафот этгани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият 11.04.2026 13:57

    27 ёшли футболчи Хушнудбек Авилов вафот этгани айтилмоқда

    Ўзбек футболида бир қатор клубларда тўп сурган Хушнудбек Авиловнинг вафоти сабаблари ҳозирча очиқланмаган.

    'Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Хаттотлик мактаби ташкил этиллди'ning rasmi

    Жамият 11.04.2026 12:54

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Хаттотлик мактаби ташкил этиллди

    Темурийлар даврида хаттотлик санъати юксак тараққиёт чўққисига кўтарилиб, маданий юксалиш рамзига айланган.

    'Мирзиёев ва Тоқаев Бухорода музокара ўтказди'ning rasmi

    Жамият 11.04.2026 11:13

    Мирзиёев ва Тоқаев Бухорода музокара ўтказди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Бухоро шаҳрида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.