АсосийДунё

Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади

Венгрия Халқаро жиноий суд аъзоси сифатида қидирувдаги шахс мамлакат ҳудудига кирса, уни қўлга олиши мумкин.

'Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади'ning rasmi

Венгрия бош вазири лавозимини эгаллаши кутилаётган Петер Мадяр мамлакатнинг Халқаро жиноий суд (ХЖС) дан чиқиш жараёнини тўхтатишини маълум қилди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу жараён аввал амалдаги бош вазир Виктор Орбан томонидан бошланган.

Мадяр “Тиса” ҳукумати ушбу жараённи тўхтатишини ва Венгриянинг ХЖС аъзоси сифатида қолишини таъминлашга қатъий бел боғлаганини билдриди.

У Исроил бош вазири Бинямин Нетаняxу масаласига изоҳ берар экан: “Агар мамлакат ХЖС аъзоси бўлса ва унинг ҳудудига қидирувда бўлган шахс кирса, у албатта ҳибсга олиниши керак”, деди.

Мадяр бу позицияни Исроил бош вазирига очиқ етказганини ва “ҳеч нарсани яширмаганини” таъкидлади.

Аввалроқ Исроилнинг Венгриядаги элчиси Мая Кадош Мадяр Нетаняҳуни телефон орқали Венгрияга таклиф қилганини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, Нетаняҳу ва Мадяр “илиқ суҳбат” ўтказган ва Исроил бош вазири таклифни қабул қилган.

Мадяр эса журналистларга изоҳ бериб, сайловдаги ғалабадан сўнг мулоқот қилган “барча давлат раҳбарларини” 1956 йилги инқилобнинг 70 йиллигига таклиф қилганини билдирди.

2024 йил ноябрь ойида Халқаро жиноий суд Нетаняху ва ўша пайтдаги Исроил мудофаа вазири Ёав Галлантни Ғазо секторидаги ҳарбий жиноятларда айблаб, уларни ҳибсга олиш бўйича ордер чиқарган эди. 

Шундан бир кун ўтиб, Виктор Орбан Нетаняхуни Венгрияга таклиф қилиб, у ҳибсга олинмаслигига кафолат берган ва ХЖС қарорини “беандиша, иккиюзлама ва мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган” деб атаган. Нетаняху 2025 йил апрель ойида Венгрияга ташриф буюрган.

2026 йил апрель ойида Орбан маъмурияти Венгриянинг ХЖС юрисдикциясидан чиқиш жараёни бошланганини маълум қилган. Июнь ойида эса мамлакат БМТ бош котибига чиқиш бўйича расмий билдиришнома юборган.

12 апрель куни Венгрияда ўтказилган парламент сайловларида Петер Мадяр бошчилигидаги “Тиса” партияси ғалаба қозониб, конституцион кўпчиликни қўлга киритди. Шу тариқа, 16 йил давомида бош вазир бўлган Виктор Орбанни ушбу лавозимни тарк этади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россия армиясида 13 мингга яқин марказий осиёлик борми?'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:50

    Россия армиясида 13 мингга яқин марказий осиёлик борми?

    Украина томонига кўра, марказий осиёликлар асосан пиёда қўшин сифатида, энг хавфли йўналишларга юборилмоқда.

    'Ғазо инфратузилмаси бўйича музокара ўтказилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:42

    Ғазо инфратузилмаси бўйича музокара ўтказилди

    DP World ва Дональд Трамп билан боғлиқ “Тинчлик Кенгаши” вакиллари Ғазо секторида таъминот занжири ва инфратузилма лойиҳаларини бошқариш бўйича музокаралар ўтказди.

    'Афғонистонда уй-жой қурилишига оид янги тартиб жорий этилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:03

    Афғонистонда уй-жой қурилишига оид янги тартиб жорий этилди

    Эндиликда аҳоли уй қуришдан олдин маҳаллий масжид имомлари ва жамоат вакилларидан рухсат олиши белгиланган.

    'Япония сиёсатида катта ўзгариш юз берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:19

    Япония сиёсатида катта ўзгариш юз берди

    Япония ҳукумати ўлимга олиб келувчи қуроллар экспортига қўйилган узоқ йиллик тақиқни бекор қилди.

    'Абдуқодир Ҳусанов CIES талқинига кўра U23 энг яхшилар қаторида'ning rasmi

    Дунё 20.04.2026 16:22

    Абдуқодир Ҳусанов CIES талқинига кўра U23 энг яхшилар қаторида

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Manchester City ҳимоячиси ёш футболчилар рейтингида топ-20 га кирди.

    'Малдивда сайёҳ акула ҳужуми ортидан оёғидан айрилди'ning rasmi

    Дунё 20.04.2026 06:47

    Малдивда сайёҳ акула ҳужуми ортидан оёғидан айрилди

    Асал ойини ўтказиш учун келган испаниялик эркак оғир жароҳат олди.