АсосийДунё

Қозоғистонда стоматология марказида 20 ёшли йигит вафот этди

Хабарда айтилишича, стоматолог беморга аллергия синовисиз дори юборган.

'Қозоғистонда стоматология марказида 20 ёшли йигит вафот этди'ning rasmi

Бу ҳақдаги маълумотни Астана шаҳри Полиция департаменти тасдиқлади. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Астанадаги стоматологик клиникалардан бирида ёш йигит вафот этгани ҳақида хабар тарқалган эди.

Хабарда айтилишича, 2005 йилда туғилган йигит тишини даволатиш учун стоматологияга келган ва соғлиғидан шикоят қилмаган. Стоматолог беморга аллергия синовисиз дори юборган. Уколдан кейин Мурат исмли болада тиришишлар бошланиб, аҳволи кескин ёмонлашган. Шунга қарамай, унга дори яна бир бор юборилган. Шундан сўнг бола вафот этган. 

Шунингдек, инъекцияни аллергия синовисиз амалиётчи (практикант) қилгани, стоматолог эса вазиятни лозим даражада назорат қилмагани айтилмоқда. Ёнида 1993 йилда туғилган ҳамшира ҳам бўлган. 

Ҳозирда Астана шаҳри Полиция департаменти томонидан мазкур ҳолат юзасидан судгача тергов ишлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'АҚШ Германиядаги қўшинлар сонини қисқартирмоқчи'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:47

    АҚШ Германиядаги қўшинлар сонини қисқартирмоқчи

    Трамп ва Мерц Эрон билан боғлиқ масала юзасидан келиб чиққан сиёсий келишмовчиликлар сабаб АҚШ Германиядан 5 минг аскарни олиб чиқади.

    'Хитой UNIFIL қарорини қайта кўриб чиқишни талаб қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:14

    Хитой UNIFIL қарорини қайта кўриб чиқишни талаб қилди

    Хитойнинг элчиси БМТ Хавфсизлик Кенгашида UNIFILни Ливандан олиб чиқиш қарорини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди.

    'Трамп Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни тўхтатди'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:44

    Трамп Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни тўхтатди

    АҚШда Трамп маъмурияти Эрон билан боғлиқ ҳарбий ҳаракатлар 60 кунлик қонунчилик муддати тугашидан олдинроқ якунланганини маълум қилди.

    'Фаластин футбол раҳбари ФИФАни Исроилга қарши чора кўришга чақирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:27

    Фаластин футбол раҳбари ФИФАни Исроилга қарши чора кўришга чақирди

    Фаластин футбол раҳбари Исроил аҳоли пунктлари клубларига чора кўриш ва қоидаларни тенг қўллашни талаб қилмоқда.

    'АҚШ ҳарбий салоҳияти танқид остида'ning rasmi

    Дунё Бугун 03:26

    АҚШ ҳарбий салоҳияти танқид остида

    АҚШ йилига қарийб 1 триллион доллар ҳарбий харажат қилса-да, замонавий урушларга тўлиқ тайёр эмас.

    'Ўзбекистон ёшлари "Келажак муҳандислари" халқаро фестивали ғолибига айланди'ning rasmi

    Дунё 01.05.2026 09:02

    Ўзбекистон ёшлари "Келажак муҳандислари" халқаро фестивали ғолибига айланди

    28-30 апрель кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил 1 сентябрь куни ШҲТнинг Тяньцзинь саммитида илгари сурган ташаббуси билан Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ва бошқа мамлакатлардан 14 мингга яқин ёш дастурчиларни бирлаштирган "Келажак муҳандислари" халқаро фестивали бўлиб ўтди.