АҚШ катта миқдорда ҳарбий харажатлар қилаётганига қарамасдан, замонавий таҳдидларга қарши тўлиқ тайёр эмаслиги айтилмоқда. The New York Times таҳлилига кўра, бу ҳолат айниқса Эрон билан боғлиқ вазиятда яққол намоён бўлган.
Нашрга кўра, катта харажатлар ва минглаб нишонларга зарба берилганига қарамасдан, АҚШ армияси Эроннинг жавоб қобилиятини тўлиқ издан чиқара олмаган.
Ҳисоботда айтилишича, АҚШ ҳарбий тизими арзон дронларга қарши заиф. Шунингдек, мудофаа саноати зарур қуролларни тез суръатда кўпайтириш имкониятига эга эмас.
Шу билан бирга, Эрон ўз позицияларини кучайтириб, Ҳормуз бўғози устидан таъсирини сақлаб қолгани таъкидланган.






