Унинг таъкидлашича, Ливандаги вазият ҳали ҳам барқарор эмас, ҳудудда Исроил ҳаво ҳужумлари давом этмоқда, “Ҳизбуллоҳ” эса ракета ва дронлар билан жавоб қайтармоқда. Шунинг учун ҳозирги шароитда тинчликпарвар кучларни олиб чиқиш тўғри қарор бўлмаслиги қайд этилди.
Фу Конг БМТдан июнь ойида кутилаётган янги ҳисоботдан сўнг якуний позиция билдирилишини ҳам маълум қилди.
Маълумотларга кўра, UNIFIL миссияси сўнгги пайтларда катта йўқотишларга дуч келган. Ҳужумлар натижасида бир неча тинчликпарвар ходимлар ҳалок бўлган, яна бир неча киши жароҳат олган.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш бу ҳодисаларни қоралаб, тинчликпарварлар хизмат вазифасини бажараётганда ўққа тутилишини қабул қилиб бўлмаслигини таъкидлаган.






