АсосийSport

Шаҳрам Ғиёсов ва Жасурбек Латипов Осиёнинг энг яхшилари деб тан олинди

Осиё бокс конфедерацияси (ASBC) 2016 йил сарҳисобини қилиб, турли номинацияларда қитъанинг энг яхши боксчиларини аниқлади. Бу ҳақда Nuz.uz хабар бермоқда.

Ўзбекистонлик боксчи, Рио–2016 Олимпия ўйинлари кумуш медали соҳиби Шаҳрам Ғиёсов Осиё бокс конфедерацияси томонидан “2016-йилнинг кашфиёти” номинациясида ғолиб бўлди.

Яна бир Ўзбекистон вакили Жасурбек Латипов APB йўналиши бўйича Осиёнинг энг яхши боксчиси бўлди.

Қолган номинацияларда қуйидаги боксчилар ғолиб бўлди:

Осиёда йилнинг энг яхши боксчиси – Данияр Елеусинов (Қозоғистон);

Осиёда йилнинг энг яхши аёл боксчиси – Ин Жунхуа (Хитой);

Осиёда йилнинг энг яхши ёш боксчиси – Хаято Суцуми (Япония);

Осиёда йилнинг энг яхши қиз боксчиси – Пан Сумей (Хитой);

Осиёда йилнинг энг яхши ўсмир боксчиси – Кристиан Питт Лорент (Филиппин);

Осиёда йилнинг энг яхши ўсмир қиз боксчиси – Ю Лисай (Хитой);

Осиёда йилнинг энг яхши WSB боксчиси – Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон);

Осиёда йилнинг энг яхши мураббийи – Патрицио Гаспи (Филиппин);

Осиёда йилнинг энг яхши супервайзери – Карина Пиксон (Филиппин);

Осиёда йилнинг энг яхши делегати – Билли Вонг (Макао);

Осиёда йилнинг энг яхши рефериси – Жинжинг Жанг (Хитой).

Қозоғистон бокс федерацияси Осиёда 2016 йилнинг энг яхши миллий бокс федерацияси деб топилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар