АсосийЖамият

Грузияда 45 нафар чет эллик қўлга олинди

Грузия ИИВ маълумотига кўра, бу каби рейдлар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.

'Грузияда 45 нафар чет эллик қўлга олинди'ning rasmi

Грузия ҳуқуқ-тартибот идоралари ноқонуний миграцияга қарши кураш доирасида 45 нафар хорижликни қўлга олди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, қўлга олинганлар орасида Ўзбекистон, Қирғизистон, Россия, Қозоғистон, Туркманистон, Туркия, Покистон ва бошқа қатор давлатлар фуқаролари бор.

Грузия ИИВ маълумотига кўра, бу каби рейдлар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Натижада мамлакат ҳудудида қонуний асосларсиз юрган шахслар аниқланиб, депортация қилинмоқда.

Аввалроқ Грузияда миграция қонунчилиги кучайтирилган эди. Жумладан, мамлакатда бўлиш муддатини бузганлик учун жарималар миқдори оширилди. Шунингдек, норозилик намойишларида қатнашиш қоидаларини бузган чет элликларни депортация қилишга ҳам рухсат берилган.

Маълумот учун, 2025 йилнинг 11 ойи давомида Грузиядан қонуний асосларсиз бўлиб турган 1131 нафар чет эл фуқароси чиқариб юборилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Навоийда 58 нафар боғча боласини меъёрдан ортиқ олиб кетаётган микроавтобус тўхтатилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:15

    Навоийда 58 нафар боғча боласини меъёрдан ортиқ олиб кетаётган микроавтобус тўхтатилди

    Ҳайдовчига нисбатан одам ташиш қоидаларини бузгани учун маъмурий баённома расмийлаштирилди.

    'Римда Италиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси қамоққа олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:49

    Римда Италиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси қамоққа олинди

    У ноқонуний равишда Россия фуқароларига узоқ муддатли визалар расмийлаштиришда иштирок этганликда гумон қилинмоқда.

    'Банкларда ҳужжатсиз 500 долларгача валюта олиш мумкин бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:58

    Банкларда ҳужжатсиз 500 долларгача валюта олиш мумкин бўлади

    Янги қоида расман 3 ойдан кейин кучга киради.

    'Бош прокуратура вакиллари Ғалаба боғига ташриф буюрди'ning rasmi

    Жамият 08.05.2026 15:30

    Бош прокуратура вакиллари Ғалаба боғига ташриф буюрди

    “Матонат мадҳияси” ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйилиб, Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.

    'Шавкат Мирзиёев Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан табрик йўллади'ning rasmi

    Жамият 08.05.2026 14:48

    Шавкат Мирзиёев Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан табрик йўллади

    Шавкат Мирзиёев Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 81 йиллиги муносабати билан халққа табрик йўллади.

    'Трамп маъмурияти муҳожир оилаларига нисбатан қатъий чораларни кучайтирди'ning rasmi

    Жамият 08.05.2026 14:25

    Трамп маъмурияти муҳожир оилаларига нисбатан қатъий чораларни кучайтирди

    АҚШнинг Дональд Трамп маъмурияти муҳожирларга қарши қатъий сиёсат доирасида минглаб ота-оналарни ҳибсга олгани маълум бўлди.