АсосийЖамият

Ўзбекистонга гўшт импорти икки ойдан бери қисқармоқда

Божхона қўмитаси эълон қилган таҳлилга кўра, Ўзбекистонга қорамол гўшти импорти сўнгги икки ой давомида изчил камайишда давом этмоқда.

'Ўзбекистонга гўшт импорти икки ойдан бери қисқармоқда'ning rasmi

2026 йил апрель ойида мамлакатга умумий қиймати 57 миллион долларлик 11,2 минг тонна мол гўшти импорт қилинди. Таqqослаш учун, март ойида чет элдан 61 миллион долларга 12,7 минг тонна, февралда эса 67,4 миллион долларга 14,4 минг тонна мол гўшти олиб кирилган.

Маълум бўлишича, импорт ҳажми март ойида 1,7 минг тоннага камайган бўлса, апрель ойида яна 1,5 минг тоннага қисқарган.

Қўй ва товуқ гўшти импорти ҳам камайди

Ўтган ойда мамлакатга жами қиймати 8,6 миллион долларлик 2,85 минг тонна қўй гўшти импорт қилинди. Март ойида эса бу кўрсаткич 3,1 минг тонна (9,66 миллион доллар) бўлган.

Апрель ойида хориждан 6,3 миллион долларга 5 минг тоннадан ортиқ товуқ гўшти олиб кирилди. Март ойида эса 7 миллион долларлик 6,4 минг тонна товуқ гўшти импорт қилинган.

Гўшт нархи ўсишда давом этмоқда

Статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2026 йил апрель ойида Ўзбекистонда суякли мол гўшти нархи бир ойда 3,2 фоизга ошган. Сўнгги бир йилда эса бу кўрсаткич 16,6 фоизга кўтарилган.

Суяксиз мол гўшти нархи бир ойда 3,2 фоизга, йиллик ҳисобда эса 17,3 фоизга ўсган. Қўй гўшти апрель ойида 3,7 фоизга, 2025 йил апрелига нисбатан эса 20,3 фоизга қимматлашган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қозоғистонда қийин аҳволда қолган 82 нафар ўзбекистонликка ёрдам кўрсатилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:19

    Қозоғистонда қийин аҳволда қолган 82 нафар ўзбекистонликка ёрдам кўрсатилди

    Йил бошидан буён Қозоғистонда қийин вазиятга тушиб қолган 82 нафар Ўзбекистон фуқаросига Бош консулхона дипломатлари томонидан консуллик-ҳуқуқий, моддий ва амалий ёрдам кўрсатилди.

    'Ўзбекистон бюджетига 63,6 триллион сўм солиқ тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:12

    Ўзбекистон бюджетига 63,6 триллион сўм солиқ тушди

    Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24 фоизга кўп, дея хабар қилди Солиқ қўмитаси.

    'Вирус юқтирган круиз кемаси Тенерифага етиб келди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:12

    Вирус юқтирган круиз кемаси Тенерифага етиб келди

    BBC мухбири хабар беришича, MV Hondius кемаси ҳалокатли хантавирус тарқалганидан сўнг оролга етиб келган.

    'Тошкентда дўкон том қисмида ёнғин юз берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:09

    Тошкентда дўкон том қисмида ёнғин юз берди

    Ҳозирда ёнғин сабаблари ва етказилган моддий зарар аниқланмоқда.

    'Тошкентда дўкон том қисмида ёнғин юз берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:09

    Тошкентда дўкон том қисмида ёнғин юз берди

    Ҳозирда ёнғин сабаблари ва етказилган моддий зарар аниқланмоқда.

    'Буюк Британияда ўзбекистонлик аскар ҳаётини сақлаб қолган оилага “Дўстлик” ордени топширилди'ning rasmi

    Жамият 09.05.2026 14:51

    Буюк Британияда ўзбекистонлик аскар ҳаётини сақлаб қолган оилага “Дўстлик” ордени топширилди

    Иккинчи жаҳон уруши йилларида фашистлар концлагеридан қочган ўзбекистонлик аскар Боқижон Акрамовни қарийб уч йил давомида яшириб келган Ле Бретонлар оиласи жасорат ва инсонпарварлик учун мукофотланди.