Зарур маслаллиқлар: хамирига: 250 гр. ун, 200 гр. сариёғ, 100 гр. шакар, 1 дона тухум, 2 ош қошиқ лимон қириндиси; 150 гр. қанд упаси, 150 мл. ўрикли жем, 100 гр. шоколад, 75 мл. қаймоқ, 5 ош қошиқ лимон шарбати.
Тайёрланиши: 1. Сариёғни эритиб, тухум ва шакар қўшинг. Ун ва хамирюмшатгични ҳам солиб, аралаштиринг. Энди лимон қириндисини қўшсангиз ҳам бўлади. Масаллиқларни яхшилаб аралаштиргач, пишириқ қоғози солинган қолипга қуйинг. 180 даражада қиздирилган газ печига 20 дақиқага қўйинг. Сўнгра бисквитни совутинг.
2. Лимон шарбатини қанд упаси билан аралаштиринг.
3. Бисквитни ўртасидан тенг икки бўлакка бўлинг. Биттасининг устига ўрикли жемни суртинг. Сўнгра иккинчиси билан ёпинг. Устига лимонли аралашмани қуясиз.
4. Шоколадни эритиб, қаймоқ билан аралаштиринг-да, пирог юзига суртинг.
1 соат
8 кишилик





