Дунёда шундай йўллар борки, уларнинг ҳар бир бурулишидан нафасинг ичингга тушиб кетиши мумкин.
Уларда автомобиль ҳайдашни ҳеч нарса билан таққослаб бўлмайди. Уларнинг айримлари қўлда бунёд этилган — айримлари эса бир неча ойга сув ёки тошлар остига ғарқ бўлади.
Хуллас, хавфсизлик камарини тақиб олинг, сабаби AdMe.ru нашри дунёнинг энг ақлбовар қилмас кўприкларини эътиборингизга ҳавола этади.
Зожи-Ла, Ҳиндистон
Узунлиги 9 километр бўлган кўприк Ладакх ва Кашмир аҳоли яшаш пунктларини боғлайди. Бундан ташқари, у жуда ингичка — ундан фақатгина битта автомобиль ва сигир ўта олади.
Трансфэгэрашское шоссеси, Руминия
Фэгэраш тоғ массивидан ўтадиган Карпатахда жойлашган шоссе ўзининг энг юқори чўққисига 2034 метр баландликда етади, у Руминиянинг энг баланд йўли саналади.
Далтон Хайвей, Аляска
Энг аввало айтиш жоизки, Далтон Хайвей трассаси дунёнинг энг изоляция қилинган нуқтаси саналади. Шоссенинг узунлиги — 666 километр, ва бу йўлда фақатгина 3 та кичик поселка жойлашган. Бундан тшақари бу йўл энг кўп қор тушадиган йўл ҳам саналади.
Кхардунг-Ла, Ҳиндистон
Расмий маълумотларга кўра, ушбу йўл 5602 метр баландликда жойлашган, ва у Гиннесс рекордлар Китоби ҳамда National Geographic томонидан тан олинган энг баланд автомобиль довони саналади.
Юнгас йўли, Боливия
Ушбу магистраль ҳар йили 200-300 инсонни ҳаётдан олиб кетадиган дунёнинг энг хавфли йўли саналади.
Атлантик йўл, Норвегия
Норвегиядаги Атлантик йўл унчалик катта бўлмаган сохил бўйи қишлоқларни боғлаб туради.
Гуолян туннели, Хитой
1972 йилгача қишлоқ ва ташқи дунёни боғлаб турувчи ушбу хавфли йўл кейинчалик 1200-метрли туннель сифатида транспорт ҳаракати учун очилди.
Пассаж дю Гуа, Франция
Ушбу йўл куннинг фақат айрим соатларида ҳаракатланиш учун мўлжалланган. Қолган пайт у сув остига ғарқ бўлади.
Тяньмэнь тоғларидаги йўл, Хитой
Йўлнинг узунлиги 10 км ташкил қилади. Йўл 99 та кескин бурилишларга эга. Хуллас ҳайдовчига мустаҳкам асаблар зарур бўлади.
Хана, Гавайи
Узунлиги 112 километрни ташкил этадиган ушбу йўл Гавайянинг Мауи оролидаги Кахулуи ва Хана шаҳарларини боғлайди.
Россиянинг «Колима» федерал трассаси
Федерал трассанинг расмий номи Магадан — Якутск — «Колима», аммо оғзаки сўзлашувда уни — «ўлим йўли» деб аташади.
Коль де ла Бонет, Франция
2000 километр баландликда жойлашган ушбу хавфли йўл, Италиядан у қадар узоқда эмас ҳамда кутилмаган бурилишларга бой.
Сен-Готард, Швейцария
Бу Альпдаги энг баланд довонлардан бири.
«Кавказ» йўли, Россия
Сочидан Рица кўлига олиб борадиган мазкур йўл бир вақтнинг ўзида ҳам ҳайратга солади ҳам қўрқитади.
Эшима Охаси, Япония
Ушбу кўприк Сакаиминато ва Мацуэни боғлайди. Унинг узунлиги 1,7 километр, кенглиги — 11,3 метр. Узоқдан қараганда ундан ўтиш гўё имконсиздай туюлади. Бундай баландлик унинг остидан кемалар ўтиши учун керак.