Пойтахтдаги International Hotel Tashkent меҳмонхонасида ўтказилаётган 2017-2021 йилларда “Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси” лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасига бағишланган медиа-ҳафталик ўз ишини давом эттирмоқда.
Тадбирда иштирок этаётган экспертлар, журналистлар, давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва дипломатик корпус вакиллари диққат марказида Ҳаракатлар стратегияси батафсил ёритиш, шунингдек, мамлакатимиз аҳолисининг катта қисмини муҳокамаларга жалб этиш ҳисобланади.
Криста Пиккат, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари:
- Сўз эркинлиги ва ахборот очиқлигини таъминлаш бўйича мандатор ҳисобланувчи ЮНЕСКОнинг вакили сифатида ўйлайманки, медиа-ҳафталик-бу байрам. Биз ҳаммамиз Ўзбекистон ҳукумати ва Президент томонидан илгари сурилаётган ҳаракатлар стратегияси лойиҳасини кўрдик. БМТ вакили сифатида айтишим мумкинки, кўплаб аспектлар БМТнинг барқарор ривожланиши мақсадидаги илгари сурилган янги тамойилларга ҳамоҳанг тарзда олиб боорилмоқда. Биз эса бундан беҳад хурсандмиз. Ҳаракатлар стратегиясининг янги лойиҳаси оммавий муҳокама учун очиқлиги ҳам муҳим жиҳатлардан бири. Ўйлайманки, фуқаролик жамиятининг ҳар бир аъзосига, бутун жамиятга ўз овозига эга бўлиш ҳуқуқини бериш муҳим.
Сўнгги муҳим факт сифатида эса мазкур медиа-ҳафталикнинг ЎзЭОАВМА ташаббуси билан ташкил этилганини айтишим мумкин. Мен мамлакатда кечаётган сиёсий жараённи халққа етказишда ОАВ муҳим аҳамиятга эга бўлишга тайёр эканлигидан хурсандман.