30 март куни Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган брифингда Ички ишлар Бош бошқармаси соҳавий хизматлари томонидан жамоат тартибини сақлаш, фуқароларни хавфсизлигини таъминлаш, содир этилган жиноятларни “иссиқ изи”дан фош этиш ҳамда жиноятларни содир этилишини олдини олиш ва профилактикаси борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берилди.
Тадбирда ўтган ҳафта давомида ўта оғир жиноятлар содир этиш ҳолатлари бўлгани ҳақида маълумот берилди.
Хусусан, 2017 йилнинг 26 март куни 1998 йилда туғилган Тошкент транспорт касб-ҳунар коллежи 3-босқич талабаси маст ҳолатда таниши билан жанжаллашиб қолиб ёнида бўлган пичоғи билан унинг кўкрак қафаси ва танасининг бошқа қисмларига уриб тан жароҳати етказган.
Ҳолат юзасидан Сергели туман Прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми одам ўлдиришга суиқасд қилиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ мастлик оқибатида она ўғлини ўлдириб қўйгани ҳақида хабар бергандик.






