АсосийJamiyat

​19 ёшли қиз ўзи ўғирлаган телефон орқали “Самарқанд дарвоза”га бомба қўйилиш режаси ҳақида “102” га хабар берди

'​19 ёшли қиз ўзи ўғирлаган телефон орқали “Самарқанд дарвоза”га бомба қўйилиш режаси ҳақида “102” га хабар берди'ning rasmi

21 март куни 102 рақамига яширин рақамдан “Самарқанд дарвоза” кўнгилочар савдо мажмуасига қора кийим кийган номаълум шахслар бомба қўйиш режасини тузаётгани ҳақида хабар келиб тушди.

Мазкур хабардан сўнг тегишли тизимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди ва натижада хабар ёлғон эканлиги маълум бўлди.

Аниқланишича, ушбу хабарни етказган шахс 1998 йилда туғилган қиз бўлиб, у 102 рақамига қўнғироқ қилишдан аввал Matiz автомашинасига йўловчи сифатида ўтириб, ҳайдовчининг 118 минг сўмлик телефонини ўғрилаган ҳамда ушбу ускунадан ёлғон қўнғироқ амалга оширган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилди.

Ёлғон қўнғироқ ва бунинг оқибатида давлатга етказилган зарар ҳисоблаб чиқилиб, фуқарога нисбатан айблов эълон қилинади.

Бошқа янгиликлар