Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро Ў.Маҳкамовнинг уйида иситиш печидан фойдаланилиб, назоратсиз қолдирилиши оқибатида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 80 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган, деб хабар беради Ички ишларвазирлиги ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси.
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро Қ.Ражабовнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 100 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғинни ўчириш вақтида уй эгасинининг турмуш ўртоғи М.Ражабова ҳамда фарзандлари 2009 йилда туғилган М.Беҳрузов ва 2013 йилда туғилган Д.Беҳрузовларнинг куйган ҳолдаги жасадлари топилган.