31 март, жума куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида мамлакатимиздаги миссиясини якунлаётган БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНEСКО) ваколатхонаси раҳбари Криста Пиккат билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат давомида Ўзбекистон ва ЮНEСКО ўртасидаги муносабатлар ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
ЮНEСКО ваколатхонаси раҳбарига самарали фаолияти ҳамда Ўзбекистон ва ЮНEСКО ўртасидаги ҳамкорликнинг янада ривожланишига қўшган салмоқли ҳиссаси, таълим, илм-фан ва маданият соҳаларидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга оид амалий масалалар ечимига қаратилган қўшма лойиҳалар ва дастурларни амалга оширишдаги иштироки учун миннатдорчилик изҳор этилди.
К.Пиккат Ўзбекистондаги ЮНEСКО ваколатхонаси раҳбари сифатидаги фаолияти давомида кўрсатилган ҳар томонлама кўмак учун ташаккур билдирди.
06.05.2024, 13:48
Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди. Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Март...13.09.2023, 11:02
Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол ўтказиб...24.01.2023, 10:47
Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...18.01.2023, 11:45
Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...