АсосийJamiyat

​Ҳафта давомида Тошкентда 16 та жиноят фош қилинди, 34 нафар жиноятчи қўлга олинди

'​Ҳафта давомида Тошкентда 16 та жиноят фош қилинди, 34 нафар жиноятчи қўлга олинди'ning rasmi

2017 йилнинг 24 дан 30 март кунига қадар Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси соҳавий хизматлари томонидан жамоат тартибини сақлаш, фуқароларни хавфсизлигини таъминлаш, содир этилган жиноятларни “иссиқ изи”дан фош этиш ҳамда жиноятларни содир этилишини олдини олиш ва профилактикаси борасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Унга кўра, ҳафта давомида ҳар бир содир этилган жиноят учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш мақсадида,ой бошидан 108 та, ҳафта давомида 16 та, яъни 3 та – талончилик, 9 та – ўғирлик, 4 та – фирибгарлик жиноятлари “иссиқ изи”дан тўла фош этилди.

Ой бошидан 183 нафар, ҳафта давомида 34 нафар – қидирувда бўлган жиноятчилар ушланди.

Бошқа янгиликлар