1

​Яна бир кўчага Ислом Каримов номи берилди

ЖАМИЯТ 01.04.2017, 23:47
Теглар: Ислом Каримов
​Яна бир кўчага Ислом Каримов номи берилди

Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддасига ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 24-моддасига асосан Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши сессияси ўзининг 2017 йил 10 мартдаги қарори билан Гулистон шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича шаҳар комиссиясининг баённомасига асосан шаҳарнинг Намуна, Сайқал ва Шодлик маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларидан ўтадиган «Мустақиллик» кўчасининг номини Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов номи билан қайта номлаш тўғрисидаги комиссия қарорини тасдиқлади.

Шундай қилиб, «Мустақиллик» кўчасига Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов номи берилди.

Мутасадди ташкилотларга қайта номланган кўчанинг номини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш, белгиланган тартибда замонавий кўринишда, лотин ёзувида, пешлавҳаларга ёзиб, ўрнатиш ишларини ташкил этиш вазифаси топширилди.

Шарҳлар

Синфдоши, рафиқаси ва шахсий соқчисидан тортиб дунёнинг энг буюк шахсларигача... Ислом Каримовни ким қандай эслайди?

30.01.2023, 10:48

#30 январь_Ўзбекистоннинг_Биринчи_Президенти_Ислом_Каримов_туғилган_кунБугун, 30 январь — Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов туғилган кун. Ислом Абдуғаниевич Каримов 1938 йил Самарқанд шаҳрида таваллуд топган ва 2016 йил 2...
Синфдоши, рафиқаси ва шахсий соқчисидан тортиб дунёнинг энг буюк шахсларигача... Ислом Каримовни ким қандай эслайди?

02.09.2022, 10:26

Ислом Абдуғаниевич Каримов – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти. Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни оғир хасталикдан сўнг 78 ёшида вафот этди. Ушбу кунни нафақат...
Давлат раҳбарлари Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди

29.11.2019, 19:10

Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари 29 ноябрь куни расмий музокаралардан сўнг, даставвал Кўксарой қароргоҳидаги Фахрий меҳмонлар хиёбонига кўчатлар  экишди. Шундан сўнг, Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик...
Ислом Каримов болалигида кимга ўхшагиси келган?

07.11.2018, 15:00

Ислом Каримов фонди Ўзбекистоннинг Биринчи президенти рафиқасининг хотираларини эълон қилди.Татьяна Каримова Ислом Каримовнинг болалиги уруш ва урушдан кейинги оғир дамларга тўғри келгани ҳақида ёзди:"Урушдан кейин...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1