“Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамияти 20 ёшдан 30 ёшгача бўлган қизларни “Афросиёб” электропоэзди вагон кузатувчиси лавозимига ишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилди.
Танлов шартларига кўра, иштирокчилар олий ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлиши, ўзбек, рус ва инглиз тилларини мукаммал билиши, бўйи 165 см.дан кам бўлмаслиги лозим.
Танловда қатнашиш истагида бўлганларнинг ҳужжатлари жорий йилнинг 1 дан 30 апрель санасигача қабул қилинади.
Тўлиқ маълумотни ушбу ҳаволадан олиш мумкин.