АсосийSport

Левандовски жорий мавсумда 5 та хет-трик қайд этди

'Левандовски жорий мавсумда 5 та хет-трик қайд этди'ning rasmi

"Бавария" жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски "Аугсбург"га қарши (6:0) кечган Германия чемпионатининг 26-тур учрашувида учта гол киритди.

Бу польшалик футболчининг ушбу мавсумда барча мусобақалардаги бешинчи хет-триги бўлди. Аввалроқ Левандовски "Карл Цейсс" (Германия кубоги), "Бердер", "Гамбург" ҳамда Дания термасига (ЖЧ-2018 саралаши) учтадан гол урганди.

Жорий мавсумда Левандовски Бундеслиганинг 26та ўйинида 24та гол ҳамда 5та голли узатмага муаллифлик қилган.

Бошқа янгиликлар