АсосийJamiyat

Тошкент-Душанбе рейси яна амалга ошмади

'Тошкент-Душанбе рейси яна амалга ошмади'ning rasmi

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси парвози 4 апрель кунига режалаштирилган Тошкент-Душанбе-Тошкент йўналиши бўйича рейсни бекор қилди.

Маълум бўлишича, рейс йўловчилар сони камлиги сабабли бекор қилинган.

Икки мамлакат ўртасидаги ҳаво алоқалари 1992 йилда тўхтатилган. 2016 йилнинг ноябрь ойида Душанбеда икки мамлакат пойтахти ўртасида 2017 йилнинг биринчи ярмида авиаалоқаларни тиклаш борасида ҳужжатга имзо чекилган эди.

Аввалроқ 4 апрелдан бошлаб, Тошкент-Душанбе-Тошкент йўналиши бўйича рейс ҳафтанинг сешанба ва шанба кунлари амалга оширилиши ҳақида хабар берилган эди.

Бошқа янгиликлар