Таниқли тележурналист Бобур Алихонов Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг ахборот узатиш бўйича масъул ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда “Газета.uz” хабар бермоқда.
Бобур Алихонов узоқ йиллар давомида “Ўзбекистон” телеканалидаги “Ахборот” кўрсатуви ахборот хизматига бошчилик қилган.
Бобур Алихонов, шунингдек, Тошкент шаҳрида сайловни ёритиш бўйича ташкил этилган пресс-клубда модераторлик вазифасини бажарган эди.






