1

Ла Лига. “Атлетико Мадрид” ва “Вильярреал” ғалаба қозонди (Видео)

СПОРТ 05.04.2017, 09:23
Теглар: Футбол
Ла Лига. “Атлетико Мадрид” ва “Вильярреал” ғалаба қозонди (Видео)

Испания чемпионати 30-туридан ўрин олган иккита ўйин бўлиб ўтди. “Атлетико Мадрид” ўз майдонида “Реал Сосьедад”ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Ягона голга 29-дақиқада ҳимоячи Филипе Луис муаллифлик қилди. Мазкур ғалабадан кейин “матрасчилар” учинчи ўрин учун курашни янада кучайтирди.

Яна бир ўйинда “Вильярреал” сафарда “Бетис” меҳмони бўлди. Мазкур ўйинда ҳам кичик ҳисоб қайд этилди. Адрианнинг голи “сариқ сувости кемаси”га ғалаба келтирди.

Атлетико – Реал Сосьедад – 1:0 (1:0)

Гол: Луис Филипе 29

Атлетико: Облак, Хуанфран, Годин, Савич, Луис Филипе, Габи, Коке, Ньигес, Карраско, Гризманн (Корреа 72), Торрес (Хименес 84).

Реал Сосьедад: Рульи, Мартинес, Бершиче, Навас, Зубельдия, Прието (Ойарзабаль), Гранеро (Хуанми 76), Каналес, Одриосола (Элустондо 38), Вела, Виллиан.

Огоҳлантиришлар: Рульи 60, Бершиче 61, Зубельдия 62, Навас 67,

Бетис – Вильярреал 0:1

Гол: 0:1 – 47 Адриан.

Бетис – Адан, Пеццелья, Тошка (Алегрия, 78), Дурмиси, Бруно Гонсалес, Пардо, Брашанац (Донк, 77), Себальос, Пиччини (Санчес, 54), Рубен Кастро, Санабрия.

Вильярреал – Фернандес, Мусаккьо, Хосе Анхель, Марио Гаспар, Руис, Дос Сантос, Родри Эрнандес, Сориано (Сориано, 68), Кастильехо, Сансоне (Бакамбу, 64), Адриан (Коста, 85).

Огоҳлантиришлар: Брашанац (39), Руис (66), Дос Сантос (70), Дурмиси (73).

Шарҳлар

Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Италия футболи юлдузлари Тошкентга келади

07.05.2022, 09:03

Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...
“Локомотив” бош мураббийи Секейра: “Бу тизим билан Ўзбекистон МТЖ ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бормайди”

23.10.2021, 22:16

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин...
“Қайрат” жамоаси аъзолари жой олган самолёт ҳалокатга учради

22.10.2021, 14:47

Бортида Олмаотанинг “Қайрат” клуби футболчилари ва мураббийлар штаби бўлган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.Қайд этилишича, ушбу ҳодиса Олмаота халқаро аэропортида содир бўлган. FlyJet авиакомпаниясига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1