Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 апрель куни Москва шаҳридаги “Номаълум аскар” ёдгорлигига гул қўйди.
Мазкур ёдгорлик Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган Ватан ҳимоячилари хотирасига бағишлаб бунёд этилган, дея хабар беради ЎзА.
Шавкат Мирзиёев тинчлик, озодлик йўлида жон фидо қилган ватанпарвар инсонлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди.