1

​“Соғ бўлинг”: Владимир Путин Шавкат Мирзиёев шарафига ўтказилган тантанали қабулда ўзбек тилида соғлик тилади (ВИДЕО)

ЖАМИЯТ 06.04.2017, 11:47
Теглар: Ўзбекистон, Владимир Путин, Россия, Шавкат Мирзиёев
​“Соғ бўлинг”: Владимир Путин Шавкат Мирзиёев шарафига ўтказилган тантанали қабулда ўзбек тилида соғлик тилади (ВИДЕО)

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 4-5 апрель кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлди.

Владимир Путин 4 апрель куни Кремлда Шавкат Мирзиёевни қабул қилди. Унда Ўзбекистон ва Россия муносабатларида янги давр бошлаб берган муҳим музокаралар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти илк бор ушбу лавозимида Россияга давлат ташрифи билан келди. Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда музокаралар очиқлик, ўзаро ишонч ва амалий руҳда ўтганини таъкидладилар.

Ташриф асносида эришилган келишувлар, имзоланган 16 миллиард долларлик 50 дан ортиқ ҳужжат Ўзбекистон ва Россия тараққиётига, икки мамлакат халқларининг фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилиши қайд этилди.

Президентлар бирор давлатга шахсий, амалий ва расмий ташрифлар билан бориши мумкин. Бироқ, дипломатияда Давлат ташрифи: энг олий мақом ва тантанали қабул катта аҳамиятга эга. Бундай расмий тадбир давлатнинг биринчи раҳбари илк бор Россияга ташриф буюрган тарихий кунда бўлиб ўтмоқда.

“Россия 24” каналининг видеолавҳасида Ўзбекистон Президентининг Москвага ташрифи акс этган видео Tas-Ix кўришингиз мумкин. Видеода Россия Президенти Президентимиз шарафига ўтказилган тантанали қабулда қадаҳ сўзи айтиб, Ўзбекистондан ташриф буюрган барчага ўзбек тилида “Соғ бўлинг!” дея тилак билдриганини кўриш мумкин.



Шарҳлар

Россия Эронга 24та қирувчи самолёт бермоқчи

21.04.2024, 17:45

Келгуси ҳафтада Россия Эронга 24 та Су-35 қирувчи самолётини топширади. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” нашри маълум қилганди. Эроннинг бир қатор ОАВларининг хабар беришича, Россия...
Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
Россиядаги эри билан жанжаллашган аёл фарзандларини калтаклади. Онага нисбатан жиноий иш очилди (видео)

15.07.2023, 09:45

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 1996 йилда туғилган аёл Россияда ишловчи эри билан жанжаллашиши оқибатида икки нафар вояга етмаган қиз фарзандларини калтаклаб, уни тасвирга олиб, эрига...
Россиялик қутқарувчилар Туркиядаги вайроналар остидан 150 минг АҚШ доллари топиб олишди

14.02.2023, 13:14

Россиялик қутқарувчилар қидирув-қутқарув ишлари давомида Туркиядаги турар-жой биноси вайроналарини тозалаш чоғида катта миқдорда пул топди. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди."Россия Фавқулодда вазиятлар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1