1

​МДҲ ташқи ишлар вазирлари кeнгаши йиғилиши ниҳоясига етди

ЖАМИЯТ 07.04.2017, 15:18
Теглар: Тошкент
​МДҲ ташқи ишлар вазирлари кeнгаши йиғилиши ниҳоясига етди

Тошкент шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Арманистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Эдвард Налбандян, Беларус Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Макей, Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Кайрат Абдрахманов, Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сироджидин Аслов, Ўзбекистин Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов, Молдова Республикаси Ташқи ишлар ва Европа билан интеграция вазири ўринбосари Лилиан Дарий, Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Халаф Халафов, Туркманистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Вепа Хаджиев ва МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев иштирок этишди.

Йиғилишга Россия томони раислик қилди.

Делегациялар раҳбарлари ташкилот фаолиятининг турли йўналишларидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, халқаро ва минтақавий масалалардаги унинг роли ва ўрнини кўтаришни муҳокама қилдилар.

Тадбирда минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳамда МДҲ иштирокчи-давлатларининг барқарор ривожланишини таъминлашнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Кун тартибига кўра МДҲ иштирокчи давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан 15 та ҳужжатни кўриб чиқилди. Улардан 9 таси Ҳамдўстликнинг Давлат раҳбарлари кенгаши ва май ойида бўлиб ўтадиган Ҳукумат раҳбарлари кенгашига муҳокама учун киритилади.

Ҳужжатлар Ҳамдўстлик мамлакатларининг ташқи сиёсат, ҳуқуқий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлиги масалаларини қамраб олади.

Иштирокчилар христиан, мусулмон ва бошқа конфессияларни камситиш ва уларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлишга йўл қўймаслик тўғрисида Баёнотни қабул қилдилар. Ҳужжатда диний мансублик ва эътиқодига асосланган ҳолда айрим шахсларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш, куч ишлатиш ва террорчилик ҳаракатини амалга ошириш ҳолатлари давом этаётганлиги сабабли хавотир билдирилган. Христиан, мусулмон ва бошқа конфессия вакилларига нисбатан муросасизлик қилиш, уларни камситиш, куч ишлатиш ҳамда террорчилик ҳаракатларининг барча кўринишлари қатъий қораланади. Томонлар халқаро ҳамжамиятнинг мазкур йўналишдаги позицияларини бирлаштириш бўйича саъй-ҳаракатларни янада олға суриш мақсадини билдиришди.

ТИВ раҳбарлари квоталар тақсимоти, Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиб ўринбосарларини ва МДҲ бош қароргоҳидаги бошқа мансабдор шахсларни квота асосидаги амалларга тайинлаш ва алмаштириш тўғрисидаги МДҲ Ижроия қўмитасининг ахборотини тингладилар.

Давлат раҳбарлари кенгашида кўриб чиқиш учун киритиладиган МДҲ иштирокчи давлатларининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорлиги Концепцияси ҳамда жиноий ишларнинг моддий далиллари бўлган наркотик ва психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорларини, ўқотар қуроллар, уларнинг асосий қисмлари, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ва портловчи қурилмаларни топшириш тартиби тўғрисидаги Баённома лойиҳалари маъқулланди.

2018 йилда «Ҳамдўстликнинг маданий пойтахти» Давлатлараро дастурини амалга ошириш, МДҲ мамлакатларининг қуролли кучлари метролог мутахассисларини ҳамда молиявий тергов органлари учун кадрлар тайёрлаш бўйича айрим таълим ва академик муассаларига асосий ташкилот мақомини бериш масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилиш конструктив вазиятда ва ҳамжиҳатлик руҳида ўтди.

Иштирокчилар ТИВК йиғилишининг юқори даражада ташкил этганлиги ва Тошкент шаҳрида ўтказилган тадбир давомидаги анъанавий илиқ меҳмондўстлик учун Ўзбекистон томонига миннатдорчилик билдиришди.

ТИВК йиғилиши доирасида иштирокчи давлатлар ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг икки томонлама учрашувлари ўтказилди.

МДҲ Ташқи ишлар вазилари кенгашининг навбатдаги йиғилиши 2017 йилнинг 10 октябр куни Москва шаҳрида бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Тошкентда метрополитен ходими пора билан ушланди

16.05.2024, 13:28

Тошкентда метрополитен ходими пора билан ушланди. У фуқаронинг ишончига кириб, уни ишга жойлаб қўйишни ваъда қилган. Бу ҳақда Тошкент метрополитени матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича,...
Тошкентда 25 ёшли йигит шилқимлик қилганлиги учун қамалди

14.05.2024, 14:15

Жорий йилнинг 13 май куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида кўчада аёлга шилқимлик қилган йигит бўйича иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда darakchi.uz...
Тошкентда талаба йигит 5 йилга қамалди

08.05.2024, 17:27

Ўзбекистон Жаҳон тиллари университетининг 2 босқич талабаси бўлган 20 ёшли йигит Тошкентдаги Исроил элчихонаси ёнига бориб, уни ёқиб юбориш мақсадида девор оша ичкарига керосин солинган...
Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 млн сўмдан ошди

29.04.2024, 14:00

2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.  Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1