Тошкент шаҳар ИИББ Ички ишлар органларида хизмат қилиш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ишга қабул қилиши ҳақида маълум қилди.
Ишга Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда туриб, истиқомат қилувчи, 30 ёшдан ошмаган, буйи 170 см.дан паст бўлмаган, ўрта, ўрта-махсус ва олий маълумотга эга бўлган, Қуролли кучлар сафида муддатли, бир ойлик ёки олий ўқув юртининг ҳарбий кафедрасида таҳсил олган ички ишлар органларида хизмат қилиш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.
Номзод ИИВнинг амалдаги меъёрий буйруқ талаблари асосида бошланғич суҳбатдан ўтиши, синовларни (диктант, психологик тест ва спорт) топшириши, белгиланган ҳужжатларни йиғиши, ҳарбий тиббий кўрикдан ўтиши, амалиёт ўташи ва ички ишлар органларига қабул қилиниши ҳақида буйруқ имзолангунга қадар 30 ёшга тўлмаган бўлиши шарт.
Мурожаат учун манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Навоий кўчаси, 9А-уй, Тошкент шаҳар ИИББ Шахсий таркиб билан ишлаш хизмати Касбий тайёргарлик маркази. Тел: 234-01-15, 235-67-40






