1

​Март ойида Тошкентда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан 90 минг қоидабузарлик аниқланди

ЖАМИЯТ 07.04.2017, 17:07
Теглар: Авто, ЙТҲ, Тошкент
​Март ойида Тошкентда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан 90 минг қоидабузарлик аниқланди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида олиб борилган тадбирлар натижасида йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан март ойида 89704 та, ҳафта давомида 21900 та қоидабузарлик аниқланган.

Бу ҳақда куни кеча Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган матбуот брифингда маълумот берилди.

Шунингдек, чорраҳаларга ўрнатилган 883 та кузатув камералари ёрдамида 15 мартдан 6 апрель кунига қадар 51000 дан зиёд қоидабузарлик аниқланган. Шундан 30 мингдан зиёди светофорнинг қизил чироғидан ҳаракатланиш ва 21 мингдан зиёди тезликни белгиланган меъёридан ошириш қоидабузарликларни ташкил этган.

Ҳафта давомида эса жами 6371 та қоидабузарлик аниқланган.

Камералар ишга тушгандан буён 15 мартдан 6 апрелга қадар ЙТҲ билан боғлиқ жиноятлар содир этилиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 31%, тан жароҳати 25%га камайган.

Шарҳлар

Тошкентда метрополитен ходими пора билан ушланди

16.05.2024, 13:28

Тошкентда метрополитен ходими пора билан ушланди. У фуқаронинг ишончига кириб, уни ишга жойлаб қўйишни ваъда қилган. Бу ҳақда Тошкент метрополитени матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича,...
Тошкентда 25 ёшли йигит шилқимлик қилганлиги учун қамалди

14.05.2024, 14:15

Жорий йилнинг 13 май куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида кўчада аёлга шилқимлик қилган йигит бўйича иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда darakchi.uz...
Тошкентда талаба йигит 5 йилга қамалди

08.05.2024, 17:27

Ўзбекистон Жаҳон тиллари университетининг 2 босқич талабаси бўлган 20 ёшли йигит Тошкентдаги Исроил элчихонаси ёнига бориб, уни ёқиб юбориш мақсадида девор оша ичкарига керосин солинган...
Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 млн сўмдан ошди

29.04.2024, 14:00

2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.  Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1