Испания чемпионати 31-тур марказий ўйинида Мадриднинг икки клуби – “Реал” ва “Атлетико” ўзаро кураш олиб борди.
“Сантьяго Бернабеу” стадионида ўтказилган беллашувда 1:1 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилди. Учрашувнинг 52-дақиқасида Пепе ҳисобни очган бўлса, “Атлетико” 85-дақиқада Антуан Гризманнинг голи эвазига ҳисобни тенглаштирди.
Мазкур ўйиндан кейин “Реал” 72 очко билан пешқадамликни сақлаб қолди, аммо “Барселона” битта ғалаба билан уларга етиб олиши мумкин. Шундай бўлса-да, “Реал”да битта захира ўйини ҳам мавжуд. “Атлетико Мадрид” 62 очко билан учинчи ўринда қолди.
Реал Мадрид – Атлетико 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 52 Пепе, 1:1 – 85 Гризманн.
Реал Мадрид – Навас, Пепе (Начо, 67), Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич, Каземиро, Кроос (Иско, 76), Бэйл (Васкес, 81), Роналду, Бензема.
Атлетико – Облак, Савич, Филипе Луис, Хуанфран, Годин, Сауль (Корреа, 62), Габи, Феррейра Карраско (Хименес, 88), Коке, Гризманн, Торрес (Парти, 78).
Огоҳлантиришлар: Каземиро (37), Сауль (52), Годин (60), Карвахаль (88), Коке (89).