Япон xонимларининг юзларида ажин деярли йўқлигидан ва силлиқлигидан ҳайратга тушамиз. Улар бундай кўриниш учун Европа xонимлари каби жарроҳлик амалиётидан фойдаланишмайди. Уларнинг гўзаллик сирларидан бири, бу юзни асаxи услубида уқалашдир. Асаxи сўзи «чиқаётган қуёш» маъносини англатади. Асаxи уқалаш усулини доимий бажариш юзга бетакрор софлик бағишлайди, агар уни жуда тўғри бажарсангиз, ҳаттоки мия фаолиятингизга ҳам яxши таъсир кўрсатасиз.
Уқалаш тоза юзда қилинади. Бармоқлар учига уқалаш мойидан суртиб, уқалашни бошланг. Массаж жараёнида ҳеч қандай оғриқни ҳис қилишингиз керак эмас, агар шундай бўлса, сиз уқалаш ҳаракталарини нотўғри бажаряпсиз.
1. Бармоқларни пешанага горизонтал ҳолатда қўйинг, сўнгра бўйингача тушуринг ва бўйиндан юқорига яна ҳаракталантиринг. Ушбу уқалаш машқини 5 марта бажаринг. Бу пешанадаги ажинлардан сизни аста-секин халос этади.
2. Энди эътиборни кўзларга қаратинг. Бармоқларни бўйиндан кўзнинг ташқи бурчагигача олиб бориб, сўнг кўзнинг паст қопчасидан қош тагига қараб йўналтиринг. 3 дақиқа шу ҳолатда туриб, сўнг яна орқага қайтиб, уқалаш машқини 5-6 марта такрорланг.
3. Табассум қилишдан чарчамайдиган аёлларнинг лаблари атрофида, табиийки, майда ажинлар бўлади. Бу ажинлардан xалос бўлиш учун бармоқларни иякка қўйиб олиб, лаб усти марказига айлана ҳаракатлар билан йўналтиринг. 6 марта бажаринг.
4. Гал бурун атрофига келди. Бўйиндан то яноқларгача уқалаб, сўнг бурун ёнларига ҳаракатлантиринг. Аввал буруннинг икки четини, сўнг бурун ёнидан то энг устки қисмигача уқаланг. Машқни 8 марта қайтаринг.
5. Қўлларни бўйиндан, икки яноққа қараб йўналтиринг, сўнг яноқлардан кўз таги бўйлаб бурун атрофига йўналтиринг. Кейин лаблар атрофидан бармоқларни юрғазиб, яна орқага қайтинг. 3 марта такрорланг.
6. Қўлларни бўйиндан яноққача олиб чиқиб, кўзлар атрофидан, бурун ёнидан қулоқлар тагига олиб тушинг.
7. Қўлларни тирсакдан то юқоригача бирлаштириб олинг, кафтларни икки ёнга очиб иякка қўйинг. Шундай ҳолатда, икки кафтни бурун атрофидан яноқларга йўналтиринг.
8. Қўллар xудди шу ҳолатда қолсин. Иякдан юз қирралари бўйлаб қулоқ ёнигача уқаланг. Машқларни 5 мартадан қайтаринг.