1

Тушда гапириш ва қўрқинчли туш кўришга нима сабаб бўлади?

САЛОМАТЛИК 14.04.2017, 12:03
Теглар: Саломатлик
Тушда гапириш ва қўрқинчли туш кўришга нима сабаб бўлади?

Мутахассисларнинг фикрича, тушда гапириш – умуман зарарсиз ҳодиса, аммо жуда кам ҳолларда у бир қатор муаммоларни, жумладан, эпилепсия, яъни тутқаноқни келтириб чиқариши мумкин.

Катта ёшдаги кишилар уйқу пайтида кўпроқ гапиришади ва бу икки турга бўлинади. Биринчиси аниқ нутқ бўлиб, чуқур бўлмаган уйқу пайтида кузатилади. Иккинчиси эса ноаниқ нутқ ҳисобланади ва у чуқур уйқу пайтида кузатилиши мумкин.

Катталар ва болаларнинг тушда гапиришлари кундалик таассурот ва фавқулодда ҳиссиётлар таъсирида юзага келиши билан боғлиқдир. Бундан ташқари, қўрқинчи туш кўриш ҳам кундалик оғир руҳий кечинмалар натижасида юзага келиши мумкин Маълумотларга қараганда, доимий равишда ёмон туш кўриш салбий ҳис-туйғуларни кучайтиради ва ўз жонига қасд қилишга олиб келиши мумкин.

Тез-тез қўрқинчли туш кўриш ва ўз жонига қасд қилишга мойиллик ўртасидаги боғлиқлик олимлар томонида анча олдин аниқланган, аммо унинг механизми ҳалигача ноаниқдир. Оксфорд университети руҳшуноси Симон Кайл ва унинг ҳаммуаллифлари фикрича, қўрқинчли тушлар билвосита одамнинг ҳаётдаги мағлубият, умидсизлик ва чорасизлик ҳақидаги ўйларини кучайтиради.

90 нафар кўнгиллилар (уларнинг барчасида жуда чуқур тушкун кайфиятга учраш ҳолати кузатилган) ўртасида олиб борилган тадқиқотлар давомида ўзларининг ҳолатлари, ўй-хаёллари, тушда асосан нима кўришлари ҳақида сўралган.

Руҳшунослар олинган маълумотларга асосланиб, одамнинг ўз жонига қасд қилиши қўрқинчли туш кўрадиган одамларда кўпроқ кузатилшини (уларнинг 62 фоизи) аниқлашди. Шу билан бирга, тадқиқотда иштирок этганлар орасида туш билан боғлиқ муаммоси бўлмаган кишиларда суиқасд ҳақидаги фикрлар жуда кам (20 фоиз) кузатилди.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, қўрқинчли туш кўриш одам руҳиятига салбий таъсир қилади. Улар ҳаётдаги оғир руҳий зарба натижасида пайдо бўлиши мумкин.

Шарҳлар

Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
ЮТИНГАНДА ҚУЛОҚ ОҒРИҒИ?!

26.12.2017, 13:12

— Уч яшар ўғлим овқат чайнаб ютаётганида қулоғини ушлаб, оғриётганини айтди. Шифокорга кўрсатсам, отит деб ташхис қўйди. Бу қандай касаллик? Уни уйда даволаса бўладими? Назира...
ДИАТЕЗ ҚАЙТАЛАМАСИН ДЕСАНГИЗ…

26.12.2017, 13:08

— Эмизикли чақалоғим экссудатив диатез касаллиги билан оғриганди. Ҳозир соғайган бўлса-да, айрим таомларни истеъмол қилганимда унинг баданида қизғиш доғлар пайдо бўлади. Гўдакда диатез қайталамаслиги учун...
ФАРЗАНДИНГИЗНИ МАКТАБ КАСАЛЛИКЛАРИДА АСРАНГ!

26.12.2017, 11:36

Узоқни кўра олмаслик;сколиоз (умуртқа поғонасининг қийшайиши);гастрит;руҳий-асаб тизими бузилишлари кабиларни мактаб касалликлари сирасига киритиш мумкин. Статистикага кўра, ҳар беш боланинг бири умуртқа поғонаси муаммоларидан қийналса, ҳар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1