1

​Бетакрор кўринишни таъминловчи 8 маслаҳат

СУҒДИЁНА 14.04.2017, 13:50
Теглар: Гўзаллик
​Бетакрор кўринишни таъминловчи 8 маслаҳат

Аёл борки, гўзал кўринишни истайди. Аммо оила, иш, уй ишлари шундай кўп вақтимиз оладики, ўзимизга оро беришга фурсат тополмаймиз. Қуйида ҳар қандай вазиятда ҳам бетакрор бўлиб кўринишингизни таъминловчи маслаҳатлар билан бўлишдик.

1. Долчинли эфир мойидан лабларга суртсангиз, улар катта ва ёрқин кўринади. Агар аллергиянгиз бўлмаса, ялпиз мойидан ҳам фойдалансангиз бўлади. Ёғдан, шунчаки, суюқ лаб бўёғи ичига бир неча томчи томизиб қўйсангиз кифоя.

2. Агар қўл остингизда пардозни тозаловчи восита бўлмаса, зайтун ёки кокос мойи билан юзни тозаланг.

3. Агар тушингиз қурушни бошласа, унга бир неча томчи натрий хлор эритмасидан томизиб, 5 дақиқа иссиқ сув тагида ушлаб туринг, шунда тушингиз камида яна 1 ой сизга xизмат қилади.

4. Кўпинча упа ва ёғупалар идишида синишни бошлайди, бунинг ҳам йўли бор: синган упа устига бир неча томчи спирт томизинг-да, аралаштиринг ва тонггача қолдиринг. Эртагача спирт учиб кетиб, упа xудди янгидек қотиб қолади.

5. Агар сартарошга боришга умуман вақтингиз бўлмаса, сочларингизни кам-камдан олиб, ўранг-да, четларида чиқиб қолган соч учларини кесиб ташланг, шу йўл билан осонликча гуллаган сочлардан қутуласиз.

6. Янги туфли оёқни сиқмаслиги учун оёқни одатий зарар кўрадиган жойларига упа ёки антипеспирантдан суртиб қўйинг.

7. Киприкни қайиришдан олдин мосламани бир неча сония фен тагида ушлаб туринг, шунда киприклар то кечга қадар қайрилиб тураверади.

8. Ҳар кеч сочлар учига оддий юмшатувчи юз ёки қўл кремидан суртиб ётинг, энг қиммат бальзамлар ҳам сочларга бундай фойда келтирмайди, кўрасиз.

Шарҳлар

"Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

03.12.2020, 19:22

Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
ШОКОЛАДЛИ НИҚОБ

25.12.2017, 11:33

Шоколадни майдаланг, 5 ош қошиқ шоколадга, ярим стакан асал қўшиб, 4 ош қошиқ туз солинг. Уқаловчи ҳаракатлар билан бу ниқобни терингизга пастдан юқорига қарата суртиб...
ЦЕЛЛЮЛИТГА ҚАРШИ ВОСИТА

25.12.2017, 11:01

Цитрус меваси (лимон, апельсин, мандарин) пўстлоғи шарбатини сиқиб олиб, бир тюбик болалар креми билан аралаштиринг. Ҳамда муаммоли, яъни тананинг целлюлитли қисмларига суртиб, яхшилаб уқаланг. Бу...
«ОЗМОҚЧИМАН. ЛЕКИН ШИРИНЛИКСИЗ ЯШАЙ ОЛМАЙМАН!»

23.12.2017, 18:28

Бир бўлаккина шоколад ейишга қарор қиласизу ҳаммасини паққос тушургандан кейин хушингизни йиғиб оласизми? Нафақат шўрваларни, балки ош, ва ҳатто мантини ҳам нонсиз тановул қила олмайсизми?...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1