АсосийSalomatlik

​“Ақл” тишни олдириш шартми?

'​“Ақл” тишни олдириш шартми?'ning rasmi

— Мени тиш оғриғи деярли безовта қилмасди. Яқиндан бошлаб “ақл” тишим оғрийдиган бўлди. Ҳамма уни олдириб ташлашни маслаҳат беряпти. “Ақл” тишни даволаб бўлмайдими? Албатта олдириш шартми? У бошқа тишларга ўхшамайдими?

Шуҳрат Муродов, Сирдарё вилояти

Тиш саломатлигига доир барча саволларга стоматолог-шифокор Эркин РАСУЛОВ жавоб беради:

— Анатомик жиҳатдан “ақл” тишлари бошқа тишларга нисбатан мўртроқ бўлади. Уларни олиб ташлаш амалиётда тез-тез қўлланиладиган ҳолат. Буни шу билан изоҳлаш мумкинки, “ақл” тишлари чайнаш жараёнида деярли иштирок этмайди, яъни уларни йўқотишнинг чайнаш самарадорлигига у қадар таъсири йўқ. Айниқса, юқориги “ақл” тиш жағ бурчагида жойлашгани туфайли ҳам сифатли даволашнинг қийинлиги ёки кўпинча имконсизлиги учун олиб ташланади. Сифатли даволанмаган тиш тез орада яна безовта қилиши турган гап. Пастки “ақл” тишни эса имкон қадар даволашга, бироз бўлса-да умрини узайтиришга ҳаракат қилинади.

Бошқа янгиликлар