Зарур масаллиқлар: хамирига: 250 гр. ун, 120 мл. сув, 1,5 чой қошиқ хамирюмшатгич, 2 ош қошиқ ўсимлик ёғи, 1 чой қошиқ шакар, туз; ичига солишга: 300 гр. товуқ гўшти, 75 гр. қаттиқ пишлоқ, 2 боғ исмалоқ, 1 боғ кўкпиёз, кўкатлар, 2 дона помидор, мурч, туз.
Тайёрланиши: 1. Товуқ гўштини майдалаб тўғраб, қиздирилган ўсимлик ёғида қовуринг. Исмалоқни майдалаб қўшинг-да, бир аралаштириб, оловдан олинг.
2. Хамир учун мўлжалланган масаллиқларни аралаштириб, хамир қоринг-да, устини целлофан билан ёпиб тиндиринг. Ярим соатдан сўнг уч зувалага ажаратинг. Яна устини ёпиб қўйинг.
3. Пишлоқни қирғичдан ўтказинг.
4. Зувалаларни ўртача қалинликда ёйинг. Бир томонига аввал товуқ гўштининг 3/1 қисмини солинг. Кейин устига майдалаб тўғралган помидор бўлакларини жойланг. Энди пишлоқдан сепасиз-да, ярим ой шаклида тугасиз. Учаласини ҳам туггач, 180 даражада қиздирилган газ печига 25-30 дақиқага қўйинг. Пишириқни иссиқлигида ейишни тавсия этамиз.
3 кишилик
1 соату 40 дақиқа






