1

​Қулупнайни мавсумда қанча истеъмол қилган маъқул?

САЛОМАТЛИК 25.04.2017, 11:03
Теглар: Саломатлик
​Қулупнайни мавсумда қанча истеъмол қилган маъқул?

Жиғилдон қайнаши ва зарадон касалликларида макажўхори попуги, уйқусизликда валериана, томоқ оғриғида бинафша гуллари дамламаси ичилади. Лекин тан олиш керакки, баъзан одам бундай таъми ёқимсиз халқ табобати дамламаларни ичгандан кўра, бир дона таблетка ютсам яхшироқ, деб ўйлаб қолади. Лекин табиат ҳам таъми ёқимли, ҳам фойдаси сероб неъматларга бой. Уларнинг энг хуштаъмларидан бири шубҳасиз қулупнайдир.

Шифобахш хусусиятлари

Қулупнай таркибидаги темир моддаси узумникидан 40 баробар кўп. А ва С витаминлари эса, аскарбин лидерлари ҳисобланган мевалар — апельсин ва киви таркибидагидан ҳам зиёдроқ. Унинг таркибида фолий кислотаси кўплиги учун ҳомиладор аёллар кўпроқ истеъмол қилиши тавсия этилади. У она қорнидаги ҳомилани ташқи оламдаги салбий факторлардан ҳимоя қилади.

Қулупнай темир танқислиги анемияси, қандли диабет, атеросклероз, буйрак оғриғи, нафас йўллари касалликлари, гипертония билан оғриганлар учун бебаҳо неъмат. Яқинда олимлар у тамаки тутунининг концероген таъсирини нейтраллаштиришини ҳам аниқлашди! Яъни, у тутуннинг зараририни бартараф этади.

Бошингиз оғриб турганда бир сиқим кўлупнай есангиз, дард дарҳол тўхташини сезганимсиз? Ахир унинг таркибида салицил кислотаси борда!

Қулупнай шарбати

Халқ табобатида эзилган қулупнай шарбатидан тери касалликларини даволашда фойдаланилади. Масалан экзема (чилла яра), темиратки ва ҳатто сепкилларни ҳам қулупнай шарбатини суртиш орқали кетказиш мумкин.

Умуман, ҳар бир инсон соғлом юриш учун қулупнай мавсумида бу тотли мевадан ўртача 10 кг истеъмол қилиши шарт экан.

Фақат меваси эмас

Шифобахш хусусиятларга фақат қулупнай меваси эмас, унинг барглари ҳам эга. Қулупнай барглари таркибида буриштирувчи (қимизак таъмли) танин моддаси бор. Шунинг учун ундан тайёрланган қайнатма ёки дамламани диарея пайти, буйрак ва жигар хасталиклари, гастрит, ўт пуфаги яллиғланганда ичиш тавсия этилади. Ангина билан оғриган томоқ қулупнай барги қайнатмасида чайилса, оғриқлар қолади, шиш қайтади. Янги узилган ва устидан қайноқ сув қуйилган баргларни ярага босганда, унинг йирингини тортиб олади. Худди шу хусусиятга қулупнай илдизи ҳам эга.

Витамин сири

— Минг афсуски, бираваракайига ҳам қулупнайнинг ширин таъмидан баҳра олиш ва ҳам унинг шифобахш хусусиятларидан фойдаланишнинг иложи йўқ. Сабаби, шифобахш хусусиятларга унинг фақат янги узилган меваларигина эга бўлади. Бир марта музлаткичга қўйиб олиндими тамом, унда фақат таъм қолади холос, витаминлар миқдори камаяди.

Ҳозир касалхоналарга диарея, ичакдаги қуртлар туфайли иши тушадиган беморлар мавсуми бошланди. Бунинг сабаби битта — мевани ювмасдан истеъмол қилиш. Айниқса, қулупнайни ювмай еганда унинг барча фойдали хусусиятлари шу заҳотиёқ зарарлига айланишини назарда тутинг.

Эҳтиёт бўлинг! Бироз моғорлаёзган, қорайган қулупнайни ювиб истеъмол қилиш у ёқда турсин, компот ёки мураббога ҳам ишлатиш мумкин эмас. Улар соғлиқ учун хавфли.

«Қулупнай терапия»си 1 ёшгача бўлган болалар, аллергик касалликларга мойиллиги бўлганлар ва ошқозон ичак йўллари хасталикларидан азият чекувчиларга қатъиян манн этилади.

Гулноза тайёрлади

Шарҳлар

Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
ЮТИНГАНДА ҚУЛОҚ ОҒРИҒИ?!

26.12.2017, 13:12

— Уч яшар ўғлим овқат чайнаб ютаётганида қулоғини ушлаб, оғриётганини айтди. Шифокорга кўрсатсам, отит деб ташхис қўйди. Бу қандай касаллик? Уни уйда даволаса бўладими? Назира...
ДИАТЕЗ ҚАЙТАЛАМАСИН ДЕСАНГИЗ…

26.12.2017, 13:08

— Эмизикли чақалоғим экссудатив диатез касаллиги билан оғриганди. Ҳозир соғайган бўлса-да, айрим таомларни истеъмол қилганимда унинг баданида қизғиш доғлар пайдо бўлади. Гўдакда диатез қайталамаслиги учун...
ФАРЗАНДИНГИЗНИ МАКТАБ КАСАЛЛИКЛАРИДА АСРАНГ!

26.12.2017, 11:36

Узоқни кўра олмаслик;сколиоз (умуртқа поғонасининг қийшайиши);гастрит;руҳий-асаб тизими бузилишлари кабиларни мактаб касалликлари сирасига киритиш мумкин. Статистикага кўра, ҳар беш боланинг бири умуртқа поғонаси муаммоларидан қийналса, ҳар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1