– Менга аутоиммун тиреоидит ташхиси қўйилган. Даволовчи шифокорим ёзиб берган дори воситаларини белгиланган тартибда ичолмаяпман. Алламаҳалгача ишлаб, кеч ётаман, эрталаб эса табиийки тўққизга яқин уйғонаман. Бу муолажа натижасига таъсир қилмайдими?
Саодат Ўринбоева, Қуйи Чирчиқ тумани
Саволга олий тоифали шифокор-эндокринолог Дилфуза ОРТИҚОВА жавоб беради:
– Сизга аутоиммун тиреоидит ташхиси қўйилган бўлса, мунтазам равишда териоид гормонлар қабул қилиниши керак. Препаратнинг қабул қилиниш вақти наҳорга тўғри келиб, нонуштадан 30 дақиқа олдин ичилади. Таомланган сўнг қабул қилинган гормон дориси керакли даражада таъсир кўрсатмаслиги мумкин. Даволовчи шифокорингиз томонидан белгиланган гормонал препаратни эрталабки соат 09.00 да қабул қилишингиз мумкин, аммо бундан-да кечикмасин. «Унутибман» дея тушликдан сўнг қабул қилсангиз, моддалар алмашинуви кучайиб, кечки маҳал тетиклик кузатилади, бу эса уйқусизликни пайдо қилиши мумкин. Ушбу хасталикда антитаначалар текшируви муҳим саналади. Тиббий таҳлил хулосаси тиртлар меъёрга келганини кўрсатса, шифокор маслаҳати билан бошқа препаратларга ўтилади.