1

​Фойдали, тўйимли ва заҳарли замбуруғлар

САЛОМАТЛИК 28.04.2017, 13:32
Теглар: Саломатлик
​Фойдали, тўйимли ва заҳарли замбуруғлар

Мамлакатимизда замбуруғларнинг 200га яқин ботаник турлари аниқланган бўлиб, шулардан 20-25 тасигина истеъмолга яроқли ҳисобланади. Қўзиқоринлар бир-бирига ўхшаш бўлгани сабаб, уларни фарқлаш қийин. Ҳўш, харид вақти танловда адашмаслик, саломатликка зиён этказмаслик учун нималарга эътибор бериш керак?

Фойдалими?

Қўзиқорин оқсилга бой маҳсулот бўлиб, ҳатто бу модда унинг таркибида гўштга нисбатан бир неча баробар кўпроқ. Тўйимлилиги ва озуқавийлигига кўра РР ва D витаминларининг улкан захираси, фойдали микроэлементлар, руҳ, темир, молибден, кумуш, мис ва кобальт билан тўйинган. Шу сабабдан биргина оқ қўзиқорин гўшт, картошка ва бошқа сабзавотлар ўрнини бемалол боса олади.

Турлари

Республикамизда асосан истеъмолбоп турлардан шампиньон, кўк оёқ (синяя ножка), вешенка, қўзиқорин (сморчок), қўзиқуйруқ (белый гриб) каби турлар, зақарли турлардан эса лепиота туркумининг аксарият вакиллари, Agaricus, xonthodefmus, A. Gennadii ва бошқалар кенг тарқалган

Сифати

Қўзиқорин харид қилаётганда аввало, унинг ташқи кўринишига қаранг: юзаси силлиқ ва барра кўринишидагиларнинг сифати яхши бўлади. Юмшоқ ва сўлиб бораётганлари эса аксинча. Қўзиқорин қалпоқчаси бандига яхши бириккан бўлиши керак. Яна сифати бузилмаган замбуруғ ёқимсиз ҳид таратмайди.

Қаерда сақлаймиз?

Одатда, сотувга чиқарилган қўзиқоринлар бир неча сутка сақланишга мўлжалланган бўлиб, муддати ўтгач, истеъмолга яроқсиз ҳисобланади. Харид қилинган қўзиқоринларни усти ёпиқ идиш ёки целлофан халтага жойлаб, имкон қадар музлаткичда сақлаш лозим.

Қайнатимизми ёки йўқ?

Ҳар қандай турдаги қўзиқоринни қайнаб турган сувга солиб, 15-20 дақиқа пишириб олган маъқул. Шундан сўнггина таом ёки егулик тайёрлашда фойдаланса бўлади. Қайнатиш жараёнида пишганини билиш учун бир донасини иккига ажратиб, таътиб кўринг. Унутманг, пиширилган қўзиқоринлар бир кундан ортиқ сақланмайди.

Кўп фойдаланадиганимиз

Бугунги кунга келиб, бозорларда ва супермаркетларнинг сабзавотлар сотиладиган қисмида асосан икки хил қўзиқоринни йил бўйи топиш мумкин. Булар вешенка ва шампиньондир. Шунингдек улар маринадланган ҳолатда ҳам кенг тарқалган. Бу қўзиқоринлардан турли хил салат ва егуликлар тайёрлаш мумкин. Қолаверса, улар кальций, калий ва темир каби витаминларга тўйингани билан ҳам фойдали. Нархи гўштдан анча арзон бўлгани сабабли тежамкор бекаларнинг таомномасидан аллақачон шарафли ўрин олган.

Заҳарли турлари

Қизил мухомор, оқ поганка, сатанин замбуруғи кабилар заҳарли ҳисобланади. Агар қўзиқорин ранги яшилсимон, кўкимтир ёки қорамтир бўлса, ёқимсиз ҳид таратиб, қўлингизга ёпишса, билингки, бу маҳсулот истеъмолга яроқли эмас! Қолаверса, қўзиқоринларни меъёрда истеъмол қилиш лозим.

Бошқа маҳсулотлар билан мослиги

Қўзиқорин турига кўра картошка, карам, пиёз, сабзи каби сабзавотлар билан яхши муомалага киришади. Товуқ гўшти билан қовуриб, сметана қўшилса, таъми янада хушхўр бўлади. Шивит, кўкпиёз ва кашнич қўзиқориннинг «дўст»лари. Саримсоқпиёзни эса қўзиқоринли тамоларга камроқ ишлатганингиз маъқул.

Давоси

Тиббиётда замбуруғлар билан даволашнинг бутун бир йўналиши бўлиб, у фунготерапия дейилади. Бунда қўзиқориннинг турига кўра маълум бир касалликларни даволашда қўллаш мумкин. Масалан, дождевик қўзиқорини яраларга малҳам бўлади, лисичка тури гижжаларни туширишда фойдали, опятяда эса юрак ишемик касалликлари ҳамда диабетни даволовчи моддалар мавжуд. Даво учун қўзиқориндан фойдаланишда, албатта, шифокор маслаҳати зарур.

Эҳтиёт бўлинг!

Республика Давлат Санитария-эпидимиология назорат маркази мутахассислари томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, қўзиқориндан заҳарланиш март, апрель ва май ойларида кўпроқ кузатиларкан. Катта магистрал йўл ёқаларида, заҳарли кимёвий моддалар ишлаб чиқарувчи корхоналар атрофида ҳамда ариқ бўйларида ўсувчи қўзиқоринлар атмосфера ҳавоси, сув ва тупроқ таркибидаги заҳарли моддаларни ўзига сингдириши натижасида хавфли қўзиқоринга айланиши мумкин.

Шарҳлар

Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
ЮТИНГАНДА ҚУЛОҚ ОҒРИҒИ?!

26.12.2017, 13:12

— Уч яшар ўғлим овқат чайнаб ютаётганида қулоғини ушлаб, оғриётганини айтди. Шифокорга кўрсатсам, отит деб ташхис қўйди. Бу қандай касаллик? Уни уйда даволаса бўладими? Назира...
ДИАТЕЗ ҚАЙТАЛАМАСИН ДЕСАНГИЗ…

26.12.2017, 13:08

— Эмизикли чақалоғим экссудатив диатез касаллиги билан оғриганди. Ҳозир соғайган бўлса-да, айрим таомларни истеъмол қилганимда унинг баданида қизғиш доғлар пайдо бўлади. Гўдакда диатез қайталамаслиги учун...
ФАРЗАНДИНГИЗНИ МАКТАБ КАСАЛЛИКЛАРИДА АСРАНГ!

26.12.2017, 11:36

Узоқни кўра олмаслик;сколиоз (умуртқа поғонасининг қийшайиши);гастрит;руҳий-асаб тизими бузилишлари кабиларни мактаб касалликлари сирасига киритиш мумкин. Статистикага кўра, ҳар беш боланинг бири умуртқа поғонаси муаммоларидан қийналса, ҳар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1