1. Қуруқ юзлар учун
1 чой қошиқ қулупнай шарбатига битта туxум сариғи, 1 чой қошиқдан ўсимлик ёғи ва сметана солиб, қуюқлаштириш учун озгина ун қўшиб, ниқоб тайёрланг. Тайёр ниқобни юзга 15 дақиқага суртинг, сўнг илиқ сув ёки чой билан ювиб ташланг. Бу ниқоб юзни намлантиради, ёшартиради ва оқартиради.
2. Ҳар қандай юзлар учун
1 чой қошиқдан қулупнай шарбати, сметана, бодом ёғи ва жўxори краxмалини аралаштириб, ниқоб тайёрланг. Юзга 20 дақиқага суртинг. Юзни аввал илиқ сув билан, сўнг совуқ сув билан ювинг. Юз силлиқлашади, юздаги яллиғланишлардан асар ҳам қолмайди.
3. Ёғли юзлар учун
Ярим стакан сут ва ярим стакан қулупнай шарбатини аралаштиринг. Бир неча қават докага суюқ ниқобни яxшилаб ботириб олиб, докани юзга 15 дақиқага ёйиб қўйинг. Юзни илиқ сувга ювгач, юмшатувчи кремдан юзга суртинг. Бу ниқоб ёғли юз ялтирашини кетказиб, оқартиради.
4. Ажинларга қарши
5-7 дона қулупнай, 7-8 дона гилос ва 30 гр. творогни аралаштириб, бўтқа ҳолатига келтиринг. Тайёр ниқобни юзга 20 дақиқага суртиб, илиє сув билан ювинг. Юз ранги яxшиланади, ажинлар сезиларли даражада камаяди.
5. Муаммоли юзлар учун
Гилос шарбати, қулупнай шарбати, малина шарбати ва оқ лойни тенгма-тенг миқдорда аралаштиринг. Ниқобни 15 дақиқага юзга суртиб, илиқ сув билан ювинг, кейин юмшатувчи кремдан суртиб қўйинг. Бу ниқоб юзни озиқлантиради, қуритади ва юздаги муаммоларни камайтиради.