1

​Пардоз воситалари аллергияга сабабми?

СУҒДИЁНА 11.05.2017, 14:38
Теглар: Аёл, Гўзаллик
​Пардоз воситалари аллергияга сабабми?

Косметик воситалар ҳеч муболағасиз ҳаётимизнинг бир қисмига айланиб улгурди. Жуда бўлмаганда антиперспирант ёки атирлардан кунига бир марта фойдаланамиз. Бироқ улар аллергияга сабаб бўлса-чи? Воситадан воз кечиш шартми ё бошқа чораси борми? Шу саволлар билан дерматолог Нодира АКРОМОВАга юзландик.

Белгилари қандай?

Агар пардозни якунлагач қичишиш, ачишиш, қизариш, кўз остида кўкимтир доғларни сезсангиз, шиш ва қопчалар пайдо бўлса, кўз ўз-ўзидан ёшланиб, ҳуснбузар ёки тошма тоша бошласа, лабингиз қурқулашиб кетса билингки, атир-упангиз аллергик реакцияни юзага келтирди. Бундай ҳолларда дарҳол юзни илиқ сув билан ювиб, табиий мойлардан бири билан тозалаш мумкин. Кўзларни эса чой ёки мойчечак дамламасида чайган афзал.

«Душман»ларни таниб оламиз

Пардоз воситалари таркибидаги аллергия чақирувчи «душман»ларимиз асосан учга бўлинган:

1. Консервантлар. Улар ҳар қандай атир-упа таркибида бўлади. Кўпинча миқдори аҳамиятга эга. Уни аниқлаш учун эса воситангизнинг яроқлилик муддатига эътибор қаратинг. Муддат қанча узоқ бўлса, таркибидаги консервантлар шунча кўп дегани. Шунинг учун харид чоғида яроқлилик муддати кам воситаларга эътибор қаратинг.

2. Ифорлар. Пардоз воситаси қанчалик ўткир ифор таратса, демак таркибида ароматизаторлар шунча кўп. Нафас йўллари орқали танага тушган қўзғатувчилар эса бошқаларига қараганда хавфлироқ саналади. Баъзи ҳолларда табиий ифорлар ёки эфир мойлари сунъийларидан кўра кўпроқ хавф туғдириши мумкин. Масалан, бергамот ёки цитрус меваларнинг эфир мойлари аллергияга мойилликни оширади. Шунинг учун харид чоғида воситанинг ифорига учманг.

3. Бўёқлар. Лаб бўёғи таркибидаги аналин ранг берувчиси, қош ва кўз қаламларидаги хром, кумуш, никель металл тузлар хасталикнинг қўзғатувчилари ҳисобланади. Албатта, бу моддаларни бошқа косметик воситалар таркибида ҳам учратиш мумкин. Бироқ айнан лаб ва кўз орқали организмга тушиш эҳтимоли юқори. Ёдда сақланг, пардоз воситаси қанчалик ёрқин, сақланиш муддати узоқ бўлса, агрессив қўзғатувчилар шунча кўп бўлади.

Синалган восита панд берса-чи?

  • Дарҳол яроқлилик муддатига диққат қилинг. муддати ўтганларидан асло фойдалана кўрманг.
  • Баъзи пардоз воситалари қадоғи очилгандан кейин кислород билан кимёвий реакцияга кириб, таркибидаги моддалар ўзгаради ва ножўя таъсирларни келтириб чиқаради. Фойдаланиб бўлгач, қопқоғини ёпиш ёддан чиқмасин.
  • Балки воситани нотўғри қўллагандирсиз? Мабодо қўл учун мўлжалланган кремни юзга суртмаганмидингиз?
  • Сақлаш қоидаларига риоя қилинмаганида ҳам аллергия юзага келади. Масалан, ультрабинафша нурлар таъсирида атир-упа, соч учун лак каби воситалар ўз хусусиятларини ўзгартиради.
  • Касал бўлмабмидингиз? Чунки дорилар организм аввал нормал ҳисобланган воситага бошқача реакция билдириши мумкин.

  • Қайси восита хавфлироқ?

    Агар қандай турдаги пардоз воситалари аллергик реакцияни келтириб чиқаришини жадвал қиладиган бўлсак, унинг биринчи қаторини сувга чидамли туш эгаллайди. Кейинги қаторлардан узоқ муддат сақланиб турадиган лаб бўёғи, тана ва юз учун мўлжалланган кремлар, совун ва душ учун гель эгаллайди. Шампунь ҳам жадвалнинг олди поғоналарида туради. Шеллак маникюри ҳам кўпгина гўзалларни ноқулай аҳволга солиб қўймоқда. Хўш нима қилиш керак? Ахир пардоз-андоздан воз кечинг дейиш, умуман кўчага чиқманг дейиш билан баробар-ку? Яхшиси расталардан «гипоаллерген» ёзувли воситаларни изланг. Тўғри улар нохушликдан юз фоиз ҳимоялайди дея олмаймиз. Іеч бўлмаганда минглаб кўнгиллиларда синалиб, текширилиб, кейин ишлаб чиқарилаганини биласиз. Бу эса ишонч уйғотади.

    Қолаверса, аллергия юзага келтирди дегани, доим ҳам воситанинг сифатсиз эканидан дарак беравермайди. Шунчаки, танангиз ундаги қайсидир моддани қабул қилмаяпти. Ўша модда қайсилигини дерматолог-шифокор билан биргаликда аниқлаб, ўзингизга мос косметикани танласангиз муаммонгиз осон ҳал бўлади.

    МАФТУНА тайёрлади.

    Шарҳлар

    Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

    23.08.2021, 16:08

    Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
    Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

    01.06.2021, 18:32

    Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
    Фарғонада 32 яшар аёл томорқасида кўкнори етиштираётгани аниқланди

    13.05.2021, 22:34

    Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 32 яшар аёл уйининг томорқасида кўкнори ўсимлиги етиштираётгани аниқланди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.Қайд этилишича, 2021 йилнинг 5 май куни...
    "Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

    03.12.2020, 19:22

    Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
    Об-ҳаво: Тошкент
    Валюта курси
    1