Telegram’даги оммабоп гуруҳларда гўёки хорижий бир мамлакатдан Ўзбекистонга «сирли ҳашарот» келиб қолгани, уни ушлаб олган болаларнинг қўли илма-тешик бўлиб қолаётгани ҳақида миш-мишлар ҳали тарқалмоқда. «Эҳтиёт бўлинглар, болалар ушлаб олмасин!», — дейди шу ҳашарот сабаб «50 бола ўлгани» ҳақида овозли хабар қолдирган Telegram’даги қиз.
Аслида ҳам шундайми? Йўқ — бу ҳашарот ўлдириши мумкин: қурбақа ва кичикроқ балиқларни, лекин одамни эмас, деб ёзади “Дарё”.