1

​«Тишда тош йиғилиши стоматитга сабаб бўладими?»

САЛОМАТЛИК 18.05.2017, 11:01
Теглар: Саломатлик
​«Тишда  тош йиғилиши стоматитга сабаб бўладими?»

– Деярли ҳар 2-3 ойда тилнинг ён тарафи ва лаб ичида стоматит юзага келади. Даволовчи шифокоримнинг айтишича, тез-тез қайталанадиган стоматитнинг икки хил сабаби бўлиши мумкин, бири ошқозон-ичак муаммолари, иккинчиси эса тиш тоши экан, чинданам шунақами? Тишларда тўпланган тош қандай қилиб стоматитни келтириб чиқариши мумкин?

Дилноза Сафарова, Навоий вилояти

Саволга олий тоифали шифокор-стоматолог Улуғбек МУҲАММАДХЎЖАЕВ жавоб беради:

– Тиш тошлари ёғ, туз ва микроорганизмлардан таркиб топган. Оғиз бўшлиғи гигиенасига амал қилмаслик оғиз бўшлиғи РН муҳитини кислоталилик томон сурилишига олиб келади. Оғиз бўшлиғидаги РН муҳит шиллиқ қаватда, тиш эмалида микроорганизмлар учун фаолликни ошириб, бунинг оқибатида турли касалликлар келиб чиқиши мумкин. Стоматитнинг икки эмас, бир қанча сабаблари бор, булар:

– Инфекциялар;

– Жароҳатлар: механик (протез тиш, ўткир қирралир тишлар, тиш тошлари); кимёвий (ишқор ва кислоталар туфайли); физик (шиллиқ қават куйиши ва нурланиши);

– Аллергия;

– Медикаментоз заҳарланиш;

– Моддалар алмашинувининг бузилиши;

– Тизимли характердаги ички аъзо касалликлари оқибати бўлиши мумкин.

Агар сизда стоматит аниқланган бўлса, санаб ўтилган омилларни бирма-бир кўриб чиқиш керак. Тўлиқ тиббий текширувгина масалага ойдинлик киритади.

Шарҳлар

Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
ЮТИНГАНДА ҚУЛОҚ ОҒРИҒИ?!

26.12.2017, 13:12

— Уч яшар ўғлим овқат чайнаб ютаётганида қулоғини ушлаб, оғриётганини айтди. Шифокорга кўрсатсам, отит деб ташхис қўйди. Бу қандай касаллик? Уни уйда даволаса бўладими? Назира...
ДИАТЕЗ ҚАЙТАЛАМАСИН ДЕСАНГИЗ…

26.12.2017, 13:08

— Эмизикли чақалоғим экссудатив диатез касаллиги билан оғриганди. Ҳозир соғайган бўлса-да, айрим таомларни истеъмол қилганимда унинг баданида қизғиш доғлар пайдо бўлади. Гўдакда диатез қайталамаслиги учун...
ФАРЗАНДИНГИЗНИ МАКТАБ КАСАЛЛИКЛАРИДА АСРАНГ!

26.12.2017, 11:36

Узоқни кўра олмаслик;сколиоз (умуртқа поғонасининг қийшайиши);гастрит;руҳий-асаб тизими бузилишлари кабиларни мактаб касалликлари сирасига киритиш мумкин. Статистикага кўра, ҳар беш боланинг бири умуртқа поғонаси муаммоларидан қийналса, ҳар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1