“Реал Мадрид” жамоаси етакичис Криштиану Роналду яна бир ажойиб рекорд соҳибига айланди, деб ёзади Sporrs.uz нашри.
Уч кун аввал “Реал”даги голлари сонини 400 тага етказган портагулиялик футболчи Европа Топ-5 миллий чемпионатлари доирасида энг кўп гол урган футболчига айланди.
32 ёшли футболчи “Сельта”га қарши кечган ва “Реал”нинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ўйинда дубль муаллифига айланди ҳамда Европа Топ-5 миллий чемпионатлари доирасида урган голларини 368 тага етказиб олди.
Шу тариқа у 46 йил аввал англиялик Жимми Гривс томонидан ўрнатилган ва 366 голдан иборат рекордни ўзиники қилиб олди. Эътиборлиси, Роналду ушбу рекордни қайд қилиши учун Жимми Гривсга нисбатан 68 ўйин камроқ ўтказган.