АсосийSUG'DIYONA

​«Май» кекси — шоколад+қулупнай=бетакрор десерт!

'​«Май» кекси — шоколад+қулупнай=бетакрор десерт!'ning rasmi

Зарур масаллиқлар: 400 гр. ун, 250 гр. сариёғ, 2 стакан қулупнай, 1,5 стакан ун, 4 дона тухум, 10 гр. хамирюмшатгич (разрыхлитель); глазурь учун: 3 ош қошиқдан сут, шакар ва какао, 1 ош қошиқ сариёғ.

Тайёрланиши: 1. Қулупнайни яхшилаб ювгач, блендерда эзинг.

2. Тухум сариғини оқидан ажратиб, шакар билан аралаштиринг. Сариёғни эритиб, совигач, тухумли аралашмага қўшинг.

3. Тухум оқини енгил кўпиртиринг.

4. Тухум сариғига ун ва хамирюмшатгични қўшинг. Сўнгра тухум оқини соласиз. Бир аралаштиргач, қулупнайни ҳам қўшасиз-да, яна яхшилаб аралаштирасиз.

5. Қуюқ хамирни кекс қолипига солинг. 200 даражада қиздирилган газ печига 50-60 дақиқага қўйинг.

6. Сутга шакар ва какаони солиб, аралаштириб турган ҳолда қайнатинг. Кейин сариёғ қўшиб, бир аралаштиринг-да, иссиқ ҳолида кекс устига қуйинг.

1 соату 20 дақиқа

6 кишилик

Бошқа янгиликлар