— Ёшим 30 да. Оилалиман. Икки нафар фарзандим бор. Чамаси олти ой илгари лабим устида туклар пайдо бўла бошлади. Ҳозир худдики ўсмир йигитларнинг мўйлаби сабза ургандек ҳолатга келиб қолган. Косметолог кўригига боргандим, у бу муаммони шифокор билан ҳал этишим лозимлигини айтди. Юзда ортиқча тукларнинг чиқишини даволаш қанчалар самара беради? Уни косметологик муолажалар билан йўқ қилиш мумкин эмасми?
Хуршида Ўразалиева, Тошкент вилояти.
Дарҳақиқат, бу муаммодан бутунлай қутилиш учун аввало дерматолог, эндокринолог ва гинеколог кўригига бориш лозим. Нега дейсизми? ҳар бир инсоннинг жинсий белгиларини намоён этишга кўмаклашадиган андроген гормонлари мавжуд: аёлларда бу – прогестерондир, эркакларда эса тестостерон айнан шу вазифани бажаради. Қизиғи, бу иккала гормон аёл ва эркак организмида ҳам учрайди. Ягона фарқи – миқдорида. Организмда уларнинг миқдор мувозанати бузиладиган бўлса, ташқи кўринишда ҳам ўзгаришлар рўй беради. Масалан, аёлда тестостерон гормон кўпайиб кетса, ҳуснбузар тошиши, юзда ортиқча тукларнинг пайдо бўлиши, ҳайз цикли, буйрак ости безлари ва тухумдонлар фаолиятининг бузилиши ҳамда ҳомила тушиши каби ҳолатлар рўй бериши эҳтимоли ошади. Бундан ташқари юздаги ортиқча тукларга қўйидагилар ҳам сабаб бўлади:
Гўзалликни сақлаб қолиш ҳамда турли хасталиклардан ҳимояланиш учун таҳлил топшириш лозим.
Зарурий таҳлиллар
Мўйловларни оддий косметик муолажа билан олиб ташлаш ёки дори-дармон билан даволаш кераклиги шифокор кўригидан сўнг маълум бўлади. Унга қадар эса бемор аёл қуйидаги текширувлардан ўтиши шарт:
Айнан мана шу таҳлилларнинг натижасига қараб, мўйловларнинг чиқиш сабаби аниқланади. Агар тестостерон миқдори меъёрдан ошиқ бўлса, уни дорилар билан даволаш талаб этилади. Бироқ гормонлар миқдори меъёрий кўрсаткични кўрсатса, унда сизга косметик муолажанинг ўзи етарли саналади.
Ўзингизга ёрдам беринг!
Гормонал фонни мувозанатга келтириш учун даволаниш курси узоқ вақт талаб этади. У тугагунга қадар эса сиз мўйловларни атрофдагиларга «кўз-кўз» қилишни истамаслигингиз аниқ. Уларни вақтинча йўқотиш учун бир қанча усуллардан фойдалансангиз бўлади.
Олий тоифали шифокор, дермато-венеролог Бегали ЖУМАНОВ берган маълумотлар асосида Дилноза МИРТОЛИПОВА тайёрлади.
23.08.2021, 16:08
Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...01.06.2021, 18:32
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...13.05.2021, 22:34
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 32 яшар аёл уйининг томорқасида кўкнори ўсимлиги етиштираётгани аниқланди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.Қайд этилишича, 2021 йилнинг 5 май куни...03.12.2020, 19:22
Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...