1

​Тер ҳидидан ҳалос бўлишнинг 5 чораси

СУҒДИЁНА 23.05.2017, 10:44
Теглар: Аёл, Гўзаллик
​Тер ҳидидан ҳалос бўлишнинг 5 чораси

Аслида, терлашниннг ечими осон: шахсий гигиенага эътибор бериб, махсус воситаларни қўллаш. Аммо улар ҳам ёрдам бермаса-чи? Терлаш ўз йўлигаю аммо тер ҳидини бартараф этиш масала-да. Кўп терлаш асосан моддалар алмашинувининг бузилишига сабаб пайдо бўлади. Айрим тери касалликлари, асабийлашиш ҳам ушбу ҳолатга олиб келиши мумкин. Қуйида сизни ёзнинг энг актуал муаммосини ҳал этиш чоралари билан таништирамиз.

1. АСОСИЙ ҚОИДА!

Ҳар куни яхшилаб болалар совунида чўмилиб, 10 дақиқа давомида аввал илиқ, кейин совуқ сувда душ қабул қиламиз. Бу оддий чора иммун тизимни кучайтириб, терлашнинг олдини олади.

2. ТЕРЛАШГА ҚАРШИ ВОСИТА (антиперспирант)

Одатда, бу воситани чўмилиб бўлгач, қўлтиқ остига суртамиз. Лекин бу нотўғри. Айнан эрталаб тер безлари фаоллик билан ишлай бошлайди ва шу пайтда ушбу воситани ишлатиш фойда қилмайди. Аммо кийимда хунук доғлар қолдиради. Шунинг учун чўмилиб чиққач, қўлтиқ остини яхшилаб қуритиб олинг. Сўнг антиперспирантдан фойдалансангиз бўлади.

2- ШИФОКОРГА МУРОЖААТ ҚИЛАМИЗ.

Терлашнинг асл сабабини аниқлаш зарур. Шунга қараб, даво чоралари белгиланади. Агар шундан кейин ҳам тер ажралиши фаоллашаверса, шифокор маслаҳатига кўра, дорихонадан терлашнинг олдини олувчи махсус суртма дорини сотиб олинг. Уни ҳар куни чўмилиб бўлгач, қўлтиқ остига суртиб олсангиз, кун давомида терлаш ва нохуш ҳиддан ҳалос бўласиз. Шунда ҳам терлаш муаммоси безовта қилаверса, шифокор тавсиясига кўра, лазер билан даволаш ёки махсус жарроҳлик усули ёрдамида тер безлари фаолиятини сусайтириш мумкин.

  • - МАХСУС ПАРҲЕЗ
  • ХАЛҚОНА ЧОРАЛАРГА МУРОЖААТ ҚИЛАМИЗ.

А) Ҳар куни наҳорга 2 дона помидор енг ёки янги сиқилган помидор шарбатини бир ҳафта давомида ичинг. Бу ҳам терлашнинг олдини олади ва моддалар алмашинувини тезлаштиради.

Б) Маврак баргини дамлаб овқатдан ярим соат олдин бир пиёладан ичинг. Чунки унинг таркибида В витамини ва магний бўлиб, тер безлари фаолиятини пасайтиради.

В) Қўллар терлаганида – оқпиёз, қовурма таомлар, гулкарам ёғли қўй гўштини чекланг.

Г) Қулупнай, ўстирилган буғдой, балиқ, узум, бодом терлашнинг олдини олади. Шундай экан, уларни кўпроқ истеъмол қилинг.

А) Барчага бирдек таниш исириқ ўти. Ушбу ўтнинг шохчалари ва новдасини олиб, майдалаб синдирамиз, бир ҳовучига ярим литр қайноқ сув қуйиб бир соат дамлаб қўямиз. Дамламани тиндириб, докадан ўтказиб, қўлтиқ ости, чов орасини ҳар куни эрталаб ва ётишдан олдин артамиз.

Б) Аччиқтош кукунини бир чимдим миқдорида олиб, бир пиёла қайнаган сувда эритиб оламиз ва кўп терлайдиган соҳаларни обдон артамиз. Муолажани бир ҳафта давомида такрорласангиз, терлашдан халос бўлганингизни сезасиз.

Г) Крахмал ва истеъмол содасини тенг миқдорда аралаштириб, ярим чой қошиғини бир пиёла сувда аралаштиринг. Қўлтиқ ости ва оёқ бармоқлари орасини артинг ва қуригач, болалар упасидан сепинг.

Шифокор-дерматолог Умид САИДОВ тавсиялари асосида Барно ҲОЖИМИРЗАЕВА тайёрлади.

Шарҳлар

Mehmon 13.08.2022, 10:21
Juda zoʻr maslahatlar 👍
Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Фарғонада 32 яшар аёл томорқасида кўкнори етиштираётгани аниқланди

13.05.2021, 22:34

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 32 яшар аёл уйининг томорқасида кўкнори ўсимлиги етиштираётгани аниқланди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.Қайд этилишича, 2021 йилнинг 5 май куни...
"Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

03.12.2020, 19:22

Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1