1

​“Қон босими бўлса, туғиш хавфлими?”

САЛОМАТЛИК 23.05.2017, 11:24
Теглар: Саломатлик
​“Қон босими бўлса, туғиш хавфлими?”

— 7 ойлик ҳомиладорман. Шу кунларда бошим оғриб, ўзимни ёмон ҳис қила бошладим. Қон босимим ошибди. Айтишларича, артериал қон босими баланд ҳомиладорларнинг туғиш жараёни хавфли кечар экан. Шу гап ростми?

АЗИЗА, Навоий вилояти

Саволга олий тоифали шифокор, акушер-гинеколог Нилуфар БЎСТОНОВА жавоб беради.

— Ҳомиладорликнинг сўнгги уч ойлигида аёлнинг артериал қон босими ошиши патология қисобланади. Даволаш чоралари кечиктирилмаслиги зарур. Бу даврда қон босимининг кўтарилишига бўйракдаги шамоллаш ёки тошлар, шунингдек, ҳомиланинг жадаллик билан ўсиб онанинг буйрагига босим бераётгани сабаб бўлиши мумкин. Қон босими кўтарилганда йўлдошда жойлашган қон томирлари ҳомилага кислород етказиб беришга улгурмайди. Натижада эса ҳомилада асфексия, бош мия қон босими ошиш хавфи ортади. Бундай аёллар туғруққача шифокор назоратида бўлишлари зарур. Туғруқдан сўнг аёл буйрагини даволатиши керак.

Шарҳлар

Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
ЮТИНГАНДА ҚУЛОҚ ОҒРИҒИ?!

26.12.2017, 13:12

— Уч яшар ўғлим овқат чайнаб ютаётганида қулоғини ушлаб, оғриётганини айтди. Шифокорга кўрсатсам, отит деб ташхис қўйди. Бу қандай касаллик? Уни уйда даволаса бўладими? Назира...
ДИАТЕЗ ҚАЙТАЛАМАСИН ДЕСАНГИЗ…

26.12.2017, 13:08

— Эмизикли чақалоғим экссудатив диатез касаллиги билан оғриганди. Ҳозир соғайган бўлса-да, айрим таомларни истеъмол қилганимда унинг баданида қизғиш доғлар пайдо бўлади. Гўдакда диатез қайталамаслиги учун...
ФАРЗАНДИНГИЗНИ МАКТАБ КАСАЛЛИКЛАРИДА АСРАНГ!

26.12.2017, 11:36

Узоқни кўра олмаслик;сколиоз (умуртқа поғонасининг қийшайиши);гастрит;руҳий-асаб тизими бузилишлари кабиларни мактаб касалликлари сирасига киритиш мумкин. Статистикага кўра, ҳар беш боланинг бири умуртқа поғонаси муаммоларидан қийналса, ҳар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1