Бугун мамлакатимизнинг барча умумтаълим мактабларида сўнгги қўнғироқ янгради, “Хайр, мактаб – салом, коллеж!” тадбирлари кўтаринки руҳда ташкил этилди.
Тадбир ўқувчиларнинг қалби ва онгига миллий истиқлол ғоясини, халқимизнинг юксак маънавияти ва инсонпарварлик анъаналарига садоқат туйғусини чуқур сингдириш, уларда келажакка ишонч, кексаларга ва устозларга ҳурмат-эҳтиром, Ватанга муҳабат каби туйғуларни шакллантиришга ҳамда замонавий касб-ҳунарга эга бўлиш иштиёқини жонлантиришга йўналтирилди.
“Хайр мактаб - салом коллеж” тадбирларида ўқув йили сарҳисоб қилиниб, спорт мусобақалари, мусиқа танловлари, билимлар беллашуви ва умуман мактаб ҳаётида фаол иштирок этган фаол иқтидорли ўқувчилар ҳамда фидойи ўқитувчилар тақдирланди.
Айтиш жоизки, 2016-2017 ўқув йили давомида умумтаълим мактабларининг 9-синфини тугатаётган 467 019 нафар ўқувчини таълимнинг кейинги босқичига тўлиқ қамраб олиш мақсадида бир неча бор “Сўровнома”лар ўтказилиб, уларнинг академик лицей ёки касб-ҳунар коллежида ўқишни давом эттириш истаги аниқланди.
Сўровнома натижаларига кўра битирувчиларнинг 44 900 нафари (9,2%)академик лицейларда, 424 229 нафари (90,8%)эса касб-ҳунар коллежларида ўқиш ниятида эканини билдирган.
Қисқа сатрларда: