АсосийSport

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Хитой ёшларига қарши баҳс юритади

'Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Хитой ёшларига қарши баҳс юритади 'ning rasmi

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 терма жамоаси шу йилнинг 10–15 июнь кунлари Хитойда навбатдаги ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади.

ЎФФ матбуот хизмтаининг хабар беришича, Ўқув-машғулотлар йиғини давомида Ўзбекистон ёшлар термаси 13 июнь куни Хитой U-22 терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Мазкур беллашув ҳар икки жамоа учун 2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатига саралаш босқичи учун тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Ўзбекистон U-22 термасининг саралаш босқичи учрашувлари шу йилнинг 15–19 июль кунлари БААда бўлиб ўтади.

Бошқа янгиликлар