1

​Ички ишлар идораларига ишга жойлаш учун 1000 доллар талаб қилган фирибгар қўлга олинди

ЖАМИЯТ 29.05.2017, 14:55
Теглар: Доллар, ​Ички ишлар
​Ички ишлар идораларига ишга жойлаш учун 1000 доллар талаб қилган фирибгар қўлга олинди

2017 йилнинг 26 май куни Юнусобод тумани ҳудудида, Тошкент шащар ИИББ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси «тезкор-қидирув фаолият тўғрисидаги қонун»га асосан тадбир ўтказилган бўлиб, унинг натижасида Утбасаров Алишер Рузбаевич фирибгарлик йўли билан фуқаро Бахритдинов Акбардан уни ички ишлар идоралари сафига қабул қилинишида ёрдам бериши учун 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини қўлга киритган вақтда, далилий ашё билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.

Утбасаровга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг хар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.

Шарҳлар

Доллар курси анча кўтарилди

22.04.2024, 16:16

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 23 апрельда амалда бўладиган қийматини эълон қилди. АҚШ доллари курси 21,00 сўмга ошиб, 12 711,00 сўм этиб белгиланди.Евро курси 12,22...
Долларнинг расмий курси бироз тушди

19.04.2024, 16:31

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 22 апрельда амалда бўладиган қийматини эълон қилди. АҚШ доллари курси 7,00 сўмга тушиб, 12 690,00 сўм этиб белгиланди.Евро курси 21,43...
Ички ишлар вазирлигида шахсий таркиб бўйича лавозим тайинловлари амалга оширилди

12.12.2021, 21:25

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим қатор тайинловлар амалга оширилди. Ўзбекистон ИИВ ахборот хизмати бу ҳақда хабар берди.Унга кўра, подполковник Утемуратов Азат...
1 500 доллар эвазига фуқарони ички ишлар органларига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди

20.09.2021, 12:16

Фуқарони ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди.Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бу ҳақда хабар берди.Маълум бўлишича, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган фуқаро М.О....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1